«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслига доирасида «Шальке-04»га қарши кечган 24 январь кунги ўйинда (4:0) ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фото: Twitter

Бу 34 ёшли футболчи учун Бундеслигадаги 197-қуруқ ўйин бўлди. Шу тариқа Нойер мюнхенликлар собиқ дарвозабони Оливер Каннинг рекордини (196 та қуруқ ўйин) янгилади.

Нойер Бундеслигада кетма-кет иккита қуруқ ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида лига 2020/21 йилги мавсумида умумий миқдорда тўртта қуруқ ўйин бор.

Мануэль Германия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 15 та қуруқ ўйин ўтказган ва бу борада лигада энг яхши натижа қайд этганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!