Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да Тошкент вақти билан 24 январь, якшанба тонгида UFC 257 мусобақаси бўлиб ўтади.

Коллаж: «Дарё»

22 январь куни мусобақа иштирокчилари тарозидан ўтди ва нигоҳлар тўқнашувида қатнашди. Кечанинг асосий жанги иштирокчилари белгиланган вазнни қайд эта олди. Конор Макгрегор 70,3 килограмм тош босган бўлса, Дастин Порье ундан озгина оғирроқ чиқди — 70,8 килограмм.

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов ва унинг рақиби Эндрю Санчес меъёрни бажара олди — 84,4 килограмм.

Вазн ўлчаш маросими натижалари билан танишинг:

Асосий кард:

  • Дастин Порье (70,8 кг) — Конор Макгрегор (70,3 кг)
  • Ден Ҳукер (70,8) — Майкл Чендлер (70,8)
  • Жессика Ай (57,1) — Жоанн Колдервуд (57,1)
  • Марина Родригес (70,8) — Аманда Рибас (70,8)

Прелим кард:

  • Бред Таварес (84,1) — Антонио Карлос (84)
  • Жулианна Пеня (61,7) — Сара Макменн (61,2)
  • Эндрю Санчес (84,4) — Маҳмуд Муродов (84,4)
  • Ник Ленс (68) — Мовсар Евлоев (68)
  • Амир Альбази (57,1) — Жалгас Жумагулов (57,1)

Мавзуга доир: