• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Тошкент автовокзалида шаҳарлараро автобус қатнови нархлари ошди. Транспорт вазирлиги бунга изоҳ берди

    Транспорт вазирлигининг расмий Telegram-каналида 20 январь кунидан бошлаб Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлари ҳақида маълумот берилди. Унда кўрсатилган нархлар 4 январь куни берилган маълумотда кўрсатилган нархлардан бироз ошганини кўриш мумкин, дея хабар қилмоқда «Kun.uz».

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Масалан, 4 январь куни берилган маълумотда Тошкент–Жўш–Нурота йўналишида йўлкира нархи 60 000 сўм бўлган. Бугундан 65 000 сўмга оширилган. Тошкент–Навоий йўналиши эса 52 000 сўмдан 56 000 минг сўмга оширилган.

    Энг сезиларли нарх ошиши Тошкент–Хива ва Тошкент–Урганч йўналишларида кузатилган. Бу икки шаҳарга қатнов нархи 10 000 сўмдан ошган.

    5 ва 20 январь куни Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлар нархидаги тафовутлар:

    • Тошкент – Зарафшон чипта нархи 80 000 сўм;
    • Тошкент – Жўш – Нурота 65 000 сўм (аввалги нарх 60 000 сўм);
    • Тошкент – Хатирчи 50 000 сўм (ошмаган);
    • Тошкент – Навоий 56 000 сўм (аввалги нарх 52 000 сўм);
    • Тошкент – Бухоро 75 000 сўм (ошмаган);
    • Тошкент – Зарафшон 80 000 сўм;
    • Тошкент – Қоракўл 80 000 сўм (аввалги нарх 73 000 сўм);
    • Тошкент – Фориш 36 000 сўм;
    • Тошкент – Қарши 59 000 сўм (аввалги нарх 54 000 сўм);
    • Тошкент – Ўсмат 34 000 сўм (аввалги нарх 32 000 сўм);
    • Тошкент – Самарқанд 38 000 сўм (аввалги нарх 35 000 сўм);
    • Тошкент – Зомин 26 000 сўм (аввалги нарх 24 000 сўм);
    • Тошкент – Узун 108 000 сўм (аввалги нарх 100 000 сўм);
    • Тошкент – Денов 94 000 сўм (аввалги нарх 87 000 сўм);
    • Тошкент – Термиз 85 000 сўм (аввалги нарх 78 00 сўм);
    • Тошкент – Хива 125 000 сўм (аввалги нарх 115 000 сўм);
    • Тошкент – Урганч 125 000 сўм (аввалги нарх 115 000 сўм).
    Нашр Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро қатновлар нархи ошгани юзасидан изоҳ олиш учун Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов билан боғланди. Унинг айтишича, бугун Тошкент автовокзалидан мамлакатимизнинг турли шаҳарларига қатновларни амалга ошираётган автобусларнинг аксарият қисми хусусий корхоналарга тегишли.

    Бугун турли йўналишларда қатновларни амалга ошираётган корхоналар тендер асосида танлаб олинган. Бундай ташувчилар томонидан қандайдир сабаб билан йўлкира ошириладиган бўлса, аввал Транспорт вазирлиги ҳузуридаги комиссияга нархлар оширилишининг сабаблари келтирилади. Шундан сўнг комиссия розилиги билан нархлар оширилади. Ҳозирги нарх оширилиши ҳам шу тартибда бўлган. Йўлкира нархларининг кўтарилишига кўпинча ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлар нархининг ошиши сабаб бўлади.

    Наврўз Ашурматовнинг қўшимча қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида»ги қарорига асосан 1994 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳар атрофидаги йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар билан йўловчиларни ташишда шартномавий (эркин) тарифларга ўтилиши белгиланган. Ўшандан буён бу қонун амалда.

    Йўловчи ташиш транспорти хизматлари учун чекланган тарифлар маҳаллий давлат ҳокимиятлари томонидан фақатгина шаҳар йўловчи ташиш транспортида (йўналишли ва линияли таксилардан ташқари) йўловчиларни ташиш хизматлари учун белгиланади.

    «Рўйхатга қарасангиз, баъзи йўналишларда нарх ошган. Баъзиларида ўзгаришсиз қолган. Демак, қайсидир корхона харажатлари ошгани учун нархларни кўтарган, бошқаси ўзгаришсиз қолдирган» – дейди матбуот котиби.

    Аввалроқ Олий Мажлис депутатлари такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини илгари сургани, Қашқадарёда Damas ҳайдовчилари одам ташишга рухсат берилмагани сабаб 150 нафар киши ишсиз қолганини айтгани ҳамда Транспорт бошқармаси масъули бунга изоҳ бергани ҳақида хабар берилганди.

    21.01.2021, 06:34   Изоҳ (0)   45884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзо Улуғбек туманида Damas ҳамда «Самара» иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

    20.01.2021, 22:31

    АҚШда машинани миниб қочган ўғри унда ёш бола борлигини билиб қолиб, ортига қайтди ва унинг онасини уришиб берди

    20.01.2021, 19:34

    Хитойда бир марта қувватланиш орқали 708 км йўл босишга қодир Tesla «қотили» тақдим этилди (фото)

    20.01.2021, 16:45

    Бектемирда Howo оғир юк машинаси Cobalt устига ағдарилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

    20.01.2021, 16:09

    Италияда деярли юрмаган «Москвич» сотувга қўйилди. У янги Toyota Corolla нархида баҳоланмоқда

    20.01.2021, 12:48

    Юнусободда содир бўлган ЙТҲда вафот этган боланинг укаси Президентга ҳодиса жойига светофор ўрнатилишини сўраб мурожаат қилди

    20.01.2021, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.