• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютгани бўйича вилоят прокуратурасига сўровнома юборилди

    Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 миллиард сўмлик давлат буюртмасини ютгани маълум бўлганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан 2020 йилда ўтказилган тендер савдосининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонуности ҳужжатларга мувофиқлигини ўрганди.

    Хусусан, Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 21 февралдаги 65-сон қарори билан тендер комиссия таркиби тасдиқланган бўлиб, комиссия раиси сифатида Хоразм вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Қурбанов, комиссия раиси ўринбосари сифатида Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси директори Қ.Раҳимов белгиланган.

    Вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан 7018648-сонли лот орқали ўтказилган бошланғич нархи 20 миллиард 380 миллион 686 минг сўм бўлган «Урганч шаҳридаги перинатал марказни реконструкция қилиш» объекти бўйича «Бунёдкор» МЧЖ, «Урганч Қурилиш Бетон» МЧЖ ва «Ирдимзон Қурилиш» хусусий корхонаси томонидан оферталар тақдим қилинган.

    Мазкур лот рақами бўйича ўтказилган тендер натижалари бўйича 2020 йил 23 июнь кунги 4/131-сонли баённомага кўра, «Бунёдкор» МЧЖ 20 миллиард 180 миллион 686 минг 966 сўм таклиф қилган ҳолда тендер ғолиби бўлиб, 2020 йил 25 июнь кунги ПМ №1-2020 тартиб рақамли пудрат шартномасига асосан, мазкур МЧЖ томонидан перинатал марказни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ушбу лот бўйича ўтказилган тендер ҳужжатлари ўрганилганда 2020 йил 11 июнь ва 2020 йил 23 июнь кунлари ўтказилган тендер савдо йиғилишларида комиссия раиси (Б.Қурбанов) ва унинг ўринбосари (Қ.Раҳимов) аслида иштирок этмаган бўлса-да, мазкур йиғилиш баённомаларини имзолаб тасдиқлаганлар.

    Шунингдек, ўрганиш жараёнида «Бунёдкор» МЧЖнинг таъсисчиси Улуғбек Шарипович Қурбанов Хоразм вилояти ҳокимининг капитал қурилиш коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, тендер комиссияси раиси Баҳром Шарипович Қурбановнинг яқин қариндоши, яъни туғишган укаси эканлиги маълум бўлди.

    Скриншот: Давлат харидлари портали

    Скриншот: Давлат харидлари портали

    Бу ҳолат эса «Давлат харидлари тўғрисида»ги 472-сонли қонунининг 5-, 19-, 39-моддаларида белгиланган талабларга зиддир.

    Бундан ташқари, вилоят ҳокимлигининг 2020 йил 11 июндаги 144-ф сон фармойишига кўра соғлиқни сақлаш объектларини фойдаланишга қабул қилиш ҳудудий давлат комиссияси таркибида Б.Ш.Қурбанов ҳудудий давлат қабул ҳайъати раиси сифатида белгиланган.

    Келгусида Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунлангач, мазкур объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида турли қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида мазкур объектни қабул қилишда Б.Ш.Қурбановни давлат қабул ҳайъати раиси сифатида фаолият юритиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

    Юқорида қайд қилинган қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган Хоразм вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Қурбанов, Хоразм вилояти ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси директори Қ.Раҳимов ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Хоразм вилояти ҳокимлигига коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.

    Шунингдек, Хоразм вилояти прокуратураси иш юритувидаги вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси билан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши тергови жараёнида вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қурбанов, Хоразм вилояти ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси директори Қ.Раҳимов ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини тергов йўли билан текшириб, қонуний баҳо бериш ва тергов натижалари тўғрисида агентликка ахборот бериш юзасидан Хоразм вилояти прокуратурасига сўровнома юборилди.

    Ҳолат юзасидан келгусида қўшимча ахборот тақдим этилиши таъкидланди.

    Аввалроқ Навоийда бир неча млрд сўмлик давлат буюртмаларини тендер буюртмачиси раҳбари оиласига тегишли корхона қўлга киритгани, вилоятдаги кўплаб қурилиш ишлари амалдорларга алоқадор компаниялар томонидан бажарилгани ҳамда бир неча юз млрд сўмлик лойиҳаларни вилоят ҳокими ўринбосарининг қариндошлари қўлга киритгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

    19.01.2021, 00:25   Изоҳ (0)   17703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ишламайдиган фуқаролар ҳам пенсия олишлари мумкин бўлади

    18.01.2021, 23:27

    «Мамлакатда тўрт йилда 2 мингдан зиёд қарордан 600 тасининг ижроси бажарилмаган» – Шавкат Мирзиёев

    18.01.2021, 23:12

    Ўзбекистонда ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экишни мажбурий этиш таклиф қилинди

    18.01.2021, 22:42

    Сергелида 40 ёшли эркак ярим тунда калтакланди

    18.01.2021, 22:26

    Чироқчида электр таъминотидаги муттасил узилишлар сабаб туман марказий шифохонасидаги рентген ускунаси ишдан чиқди

    18.01.2021, 22:11

    Ўзбекистонда 4 босқичли ижро тизими ташкил этилади

    18.01.2021, 21:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.