• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолият концепцияси ўзгариши мумкин. Бу масалада 2012 йилда қабул қилинган қонун «Lex.uz» базасидан йўқолган

    Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда белгиланган стратегик режаларнинг жадал ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йилнинг 1 декабрига қадар ташқи сиёсий фаолият концепциясини такомиллаштириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда 2021 йилги давлат дастури лойиҳасига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастурдаги мазкур таклиф Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил декабрдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан келиб чиққани таъкидланмоқда. Унда давлат раҳбари «давлатимиз олиб бораётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади», деган эди.

    Миллий қонунчилик базаси — «Lex.uz» сайтида 2012 йилда қабул қилинган ушбу қонуннинг тўлиқ матни мавжуд эмас.

    Олий Мажлис Сенати кенгашининг Олий Мажлиснинг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги 2012 йил 29 декабрдаги қарорида «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун давлат ташқи сиёсатининг фундаментал принциплари ва стратегик устувор йўналишларини, халқаро майдондаги мақсад ҳамда вазифаларни, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш механизмларини белгилаб берадиган қарашларнинг яхлит тизимини ўрнатади», деган маълумот берилган.

    Аммо «қонун» сўзига қўйилган ҳавола «404 хато» саҳифага олиб боради.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилингани тўғрисида эълон қилинган хабарда «ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллашиши барқарор ички ривожланиш учун қулай ташқи муҳит шакллантиришни тезлаштириш, халқаро майдонда мамлакатимиз манфаатини самарали илгари суриш ва жаҳон бозорида миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини изчил равишда оширишга хизмат қилиши таъкидланганлиги» маълум қилинган.

    Очиқ манбаларда индексланувчи журналлардан бирида чоп этилган илмий мақолага кўра, «Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси» қуйидаги тамал тамойиллардан иборат:

    Биринчидан, Ўзбекистон давлатнинг, халқнинг олий манфаатларига, унинг фаровонлиги ва хавфсизлигига, мамлакатни модернизация қилишнинг устувор йўналишларига, амалдаги миллий қонунчилик ҳамда қабул қилинган халқаро мажбуриятларга амал қилган ҳолда иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириш, шунингдек, улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;

    Иккинчидан, Ўзбекистон қўшни давлатлардаги ҳарбий можароларга ва танг вазиятларга тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни кўради, шунингдек, ўз ҳудудида хорижий давлат ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймайди;

    Учинчидан, Ўзбекистон тинчликсевар сиёсат юритади, ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмайди, ҳар қандай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;

    Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг Конституциясига, «Мудофаа тўғрисида»ги қонунига ва Ҳарбий доктринасига мувофиқ, Ўзбекистон Қуролли Кучлари фақат давлат суверенитети ва мамлакат ҳудудининг яхлитлигини ҳимоя қилиш, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини асраш мақсадидагина тузилади ҳамда хориждаги тинчликпарварлик операцияларида иштирок этмайди.

    Ушбу хабарлар россиялик расмийлардан бирининг Ўзбекистон Москва бошлиқ Евросиё иқтисодий иттифоқига киришига кўмак кўрсатиши тўғрисидаги вақти-вақти билан пайдо бўлувчи баёнотлар атрофида янграган.

    Шунингдек, давлат дастури лойиҳасида 2021 йили Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрлари, уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириши билдирилган.

    19.01.2021, 10:07   Изоҳ (0)   17084
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу цензура деб баҳоланмайдими?!». Шавкат Мирзиёев савиясиз кўрсатувларни танқид қилган маҳалла фаолининг таклифига муносабат билдирди

    19.01.2021, 09:40

    Самарқандда хотин-қизларни уларнинг уятли ва яланғоч суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган шахслар қўлга олинди

    19.01.2021, 09:21

    Тошкентда муддати ўтган ичимликлар ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни савдога чиқариш билан шуғулланиб келган тадбиркорлар ушланди

    19.01.2021, 08:41

    МИБ Андижон шаҳар ҳокимлигидан фуқарога 325 млн сўм компенсация пулини ундириб берди

    19.01.2021, 08:10

    Олтиариқдаги кўмир омбори мудири 807 млн сўмлик маҳсулотни ноқонуний сотиб юборгани аниқланди

    19.01.2021, 07:39

    ИИВ Чироқчи ва Миришкорда фуқароларнинг ЙПХ ходимлари томонидан калтаклангани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    19.01.2021, 07:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40

    Қозоғистонда хорижий мессенжерларга тақиқ қўйилганини рад этилди

    Дунё | 20 август, 22:25

    “Трамп Оқ уйда Финляндия президентини танимади ва фон дер Ляйенни камситди” — ОАВ

    Дунё | 20 август, 22:15

    “Толибон” Мозори Шарифда Алишер Навоий ҳайкалини бузиб ташлади — манба

    Дунё | 20 август, 22:05

    Тадқиқот: Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?

    Иқтисодиёт | 20 август, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.