Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) ярим енгил дивизион собиқ чемпиони Макс Ҳоллоуэй (22-6) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Менга Макс жуда ёқади, биз 2018 йилда жанг қилишимиз керак эди. Ўйлашимча, унинг вақти келади, шу йил охирида, балки, кейинги йилда.

Айни дамда у икки йил аввалгига қараганда анча кучли. Келажакда ўзини кўрсатишга имкон бўлади ва балки, барча даврларнинг энг яхши жангчиси бўлиб етишар», — дейди Ҳабиб.

Ҳоллоуэй 16 январь куни бўлиб ўтган UFC on ABC мусобақасининг асосий жангида Келвин Каттарга қарши баҳс юритди ва беш раунд давом этган беллашувда катта устунлик билан ғалаба қозонди.

2018 йилда Ҳабиб ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг америкалик яккакурашчининг жароҳати сабаб бекор бўлади, унинг ўрнига эса Ҳоллоуэй рақиб сифатида танланади. Бироқ жангдан бир неча кун олдин Макс вазн ташлаш натижасида ўзини ёмон ҳис қилади ва жангдан воз кечади. Охир-оқибат Нурмагомедов Эл-Яквинтага қарши жанг қилади. UFC президенти бу жанг ғолибига енгил дивизионнинг вакант бўлиб турган чемпионлик камари топширилишини маълум қилади. Ҳабиб эса ғалаба қозонган ҳолда чемпионга айланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги