Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Настя Туман 29 ёшда. Россиянинг Волгодонск шаҳрида туғилган автомехаик болалигида барча каби оддий қизалоқ эди. 4 ёшидан бошлаб рақсга тушишни ўрганган. Мусиқа мактабини битирганидан сўнг қўшиқ куйлаб, рақсга тушган. Эндиликда Настянинг миллион нафар обуначига эга YouTube канали бор. Лекин у каналига мусиқа ёки рақс намойишлари эмас, машина устахонасидаги фаолияти акс этган видеоконтентлар жойлаштиради. Санъаткорликдан тўғридан-тўғри машина устасига айланган қаҳрамонимиз Настя Туман «Wday.ru» сайтига ўзининг қизиқарли ҳикоясини сўзлаб берди.

Фото: Instagram / @tymannastya

Кўпчилигимиз учун рулдаги аёлларга бўлган муносабат маълум. Айниқса, 10 йил аввал бу ҳақда гапириб ҳам бўлмасди. Йўл ўртасида ишдан чиққан машина билан ёлғиз қолиш, атрофдагилардан ҳақоратли сўзлар эшитиш… Хуллас ёрдам берадиган инсоннинг ўзи топилмас эди. Ана шундай вазиятларда нима қилиш кераклигини билмаганман. Автосервисдаги ёлғонлар менинг бу соҳани ўрганишимга туртки бўлди.

10 йил аввал ҳаётим тубдан ўзгарди. Хаёлида қўшиқ ва рақс бўлган аёлнинг ўрнини автомобиль созловчиси эгаллади. Бу воқеа қизлар фақат таом тайёрлаш учун яратилмаганини исботлашимга катта ёрдам берди.

Фото: Instagram / @tymannastya

19 ёшимда таъмирлашни ўрганиш учун автоулов механикасини пухта ўрганишга ва унинг қандай ишлашини билишга қарор қилдим. Шу тариқа мен коллежни тарк этдим. Усталарга шогирд тушиш учун устахоналардан иш излай бошладим. Илк уринишимдаёқ устахона ходимлари бу ерда қизларга жой йўқлигини маълум қилди. Менинг шунчаки таом тайёрлашни ўрганишим кераклигини айтиб, қайтариб юборган одамлар ҳам бўлишди. Кўп урунишлардан сўнг менга ўргатадиган ва қизиқишларимга ҳурмат биланқарайдиган жойни топдим. Волгодонсклик Альбертга катта раҳмат, у бошиданоқ менга иш ҳақи ҳам тўлай бошлади.

Фото: Instagram / @tymannastya

Автосервисга келган одамлар мени кўриб ҳайрон қоларди. Кимдир менинг у ерда ишлашимга умуман ишонмасди ҳам. Сизни илк кўриб турган одамга сиз ҳам бошқалар каби хизмат кўрсатувчи ходим эканингизни тушунтириш қийин. Лекин баъзи эркакларнинг аёл киши фақат уй ишига ярайди, дейиши нотўғри.

Шу тариқа икки ойлик ўрганиш давомида асосий билимларни олдим ва энди барчасини ўзим бажаришим мумкин эди. Кейинчалик сервиснинг мижозлари кўпая бошлади. Мен ўз касбимни жуда яхши кўраман, барчасини синчковлик билан бажараман. Таъмирлашдан сўнг машинани тозалаб, ювиб қўяман. Бу мени бошқалардан ажратиб туради.

«5 йил ичида йўлда ҳайдовчиларга 30 марта ёрдам бердим»

Бир куни таъмир учун мунтазам бузилаверадиган BMW машинасини олиб келишди. Совутиш тизими ишдан чиққан, шу сабабли двигатель қизиб кетаверади. Мен уни таъмирлашим керак эди. Машина учун керак бўлган ички қурилмаларни АҚШдан олиб келишга тўғри келган. Бу ҳақиатан энг қийин ва молиявий жиҳатдан қиммат жараён эди. Натижада таъмир учун кетган харажат машинанинг ўзидан ҳам қимматга тушган.

Фото: Instagram / @tymannastya

Шунингдек, йўлда тез-тез автомобиль эгаларига ёрдам бераман. Беш йил ичида тахминан 30 та ҳолат. Уларнинг кўпчилиги ўхшаш ҳолатлар: ғилдиракни алмаштириш, машинани ўт олдириш, ёқилғининг тугаши каби. Ҳаммамизга маълум, кўпчилик ҳайдовчилар автоулов механикасини унчалик ҳам яхши тушунмайди.

2015 йилда видео монтаж билан шуғулланадиган турмуш ўртоғим «Автосервисда қандай ишлашингни суратга тушир, таъмирлашингни кўрсат. Уларни ўзим монтаж қилиб YouTube’га жойлаштираман», − деди. Дастлаб ушбу ғояни унчалик ҳам жиддий қабул қилмадим. Чунки ҳам ишлаш, ҳам суратга олиш қийин эди. Аммо турмуш ўртоғимнинг бунга қизиқаётганини кўриб, уни хафа қилмасликка қарор қилдим. Орадан бир йил ўтиб блогерга айландим.

Фото: Instagram / @tymannastya

Кундузлари таъмирлаган ишларимни суратга олардим. Кечқурун эса уларни YouTube’га жойлаштирардим. Видеоларни томоша қилсам, барчаси бир-бирига ўхшаш. Улар ҳақида ўйлаб, кўпроқ янгилик қилиш кераклигини англадим. Менинг аёл эканим машиналарни таъмирлашга халақит бермайди. 2017 йилдан буён устахонада фаолият юритаётган бўлсам-да, канални ҳам ривожлантиришга вақт ажаратяпман.

«Ҳеч бўлмаса, машинанинг қандай ишлашини ўрганиш керак»

Менинг биринчи машинам отамнинг 1978 йилда ишлаб чиқарилган «Нива»си эди. Ҳозирда  Hammer H3, Nissan Skyline R33 va Toyota Chaser JZX100 автомобилларим бор. Ҳайдовчиликк  ўқиётганда, автоулов механикаси машғулотларига ҳам боришни канда қилманг. Бу ҳаётда, албатта, керак бўлади. Агар аллақачон машина бошқарсангиз, унинг қандай ишлаши ҳақида ўқинг. Энг кераклиги, ниманинг қаерда жойлашгани, йўлда бузилса, нима қилиш мумкин, ғилдиракни қандай ўзгартириш керак кабилар. Ҳар бир ҳайдовчи автомобилнинг ушбу асосларини, албатта, билиши лозим.

https://www.instagram.com/p/B_XTwOPFeeh/

Изоҳ
Асосий янгиликлар