News cover

АҚШ Германиядаги қўшинлари сонини қисқартириши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Германиядаги америкалик ҳарбийлар сонини камайтиришни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда унинг Truth Social’даги постига таяниб Reuters хабар берди.

Трамп Германия ва бошқа НАТО иттифоқчиларини Ҳормуз бўғозини очишда ёрдам бермаганликда айблаб келмоқда. Улар ўз ҳарбий-денгиз флотини ушбу ҳудудга юборишга рози бўлмади. Трамп ўз баёнотида шундай деди:
“Қўшма Штатлар Германиядаги қўшинлар сонини камайтириш имкониятини ўрганмоқда. Бу бўйича якуний қарор яқин вақт ичида қабул қилинади”.

АҚШ Мудофаа кадрлари маълумотлар маркази (DMDC) статистикасидан маълум бўлишича, 2025 йил декабрь ҳолатига кўра, Қўшма Штатларнинг Европадаги базаларида 68 мингдан ортиқ доимий ҳарбий хизматчи бор.
Уларнинг ярмидан кўпи, яъни, тахминан, 36 400 нафари Германияда жойлашган. Таққослаш учун, 1985 йилда, Берлин девори қулаши ва Совуқ уруш тугашидан олдин у ерда 250 минг америкалик аскар бўлган.
Сўнгги кунларда Трамп ва Германия канцлери Фридрих Мерц ўртасида Эрондаги уруш бўйича кескинлик авж олган. Мерц икки ойлик урушни тугатиш бўйича музокараларда эронликлар АҚШни камситаётганини айтган. Трамп бунга жавобан Мерц нима ҳақда гапираётганини билмаслигини таъкидлади. Шунга қарамай, канцлер 29 апрель куни Трамп билан муносабатлар яхши эканини айтди.
Германиянинг янги ҳарбий стратегияси
Трампнинг пости Германия бош генерали Карстен Броер Вашингтонда АҚШ расмийлари билан учрашганидан сўнг пайдо бўлди. Броер мудофаа вазири ўринбосари Элбриж Колби билан Германиянинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги илк мустақил ҳарбий стратегиясини муҳокама қилди.
Колби Германиянинг Европадаги энг йирик анъанавий кучга айланиш мақсадини олқишлади. Унинг сўзларига кўра, Европа ўз ҳаракатларини кучайтириши керак. НАТО энди “қоғоздаги йўлбарс” бўлиб қолмаслиги лозим.
Броернинг айтишича, АҚШ расмийлари Германия стратегиясини юқори баҳолаган. Бироқ учрашувда қўшинларни қисқартириш ҳақида гап бўлмаган.
Трамп Европа давлатларини ўз мудофаасига кам маблағ сарфлаётгани учун узоқ вақтдан бери танқид қилиб келади. НАТО аъзолари мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширишга қарор қилган бўлса-да, зиддиятлар сақланиб қолмоқда.
Бунга бир қанча факторлар сабаб бўлди. Жумладан, НАТО Трампнинг Эронга қарши урушини қўллаб-қувватламади. Трамп бу урушни Исроил билан бирга, иттифоқчилар билан маслаҳатлашмасдан бошлаган. Шунингдек, Трамп НАТО аъзоси бўлган Даниядан Гренландияни сотиб олмоқчи бўлди, аммо рад жавобини олди.
Жон Хопкинс университетидаги Америка-Германия институти президенти Жефф Раткенинг сўзларига кўра, Трамп ўзининг биринчи муддатида ҳам Германиядаги қўшинларни камайтирмоқчи бўлган, бироқ буни амалга ошира олмаган.
Ратке АҚШ қўшинларининг Германиядаги, масалан, Рамшатайн базасида бўлиши муҳимлигини айтди:

“Европадаги АҚШ кучлари ношукур европаликларга қилинган хайрия ёрдами эмас. Улар Американинг глобал ҳарбий қудратини таъминловчи қуролдир”.

Айни пайтда, Трамп ўз маслаҳатчиларига Эронни иқтисодий жиҳатдан узоқ вақт блокада қилишга тайёрланиш бўйича кўрсатма берган. У Эрон портларига юк ташишни бутунлай тўхтатиш орқали мамлакат иқтисодиётини “бўғиш”да давом этишга қарор қилган. Президентнинг фикрича, қайта бомбардимон қилиш ёки урушни бутунлай тугатиш ҳозирги блокададан кўра хавфлироқдир.​

Бугун, 20:13

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: