Футбол бўйича Италия Кубогининг 1/8 финалида «Милан» 12 январь, сешанба куни «Торино»ни қабул қилди.
Учрашувнинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда омад миланликларга кулиб боқди.
Шу тариқа Стефано Пиоли жамоаси илк чорак финалчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовнинг жамоаси — «Женоа» ушбу босқичда «Ювентус»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 13 январдан 14 январга ўтар кечаси 00:45 да бошланади.
Италия Кубоги
1/8 финал баҳси
12 январь, сешанба
«Милан» — «Торино» 0:0
Пенальтилар серияси 5:4«Милан»: Тетерушану, Диогу Далот, Мусаккио (Кессиэ, 63), Калулу, Калабрия (Тео, 63), Тонали, Кастильехо (Ҳеуге, 46), Браҳим Диас (Олсер, 105), Романьоли, Ибрагимович (Чалхонўғлу, 46), Рафаэл Леау.
«Торино»: Милинкович-Савич, Войвода (Войнович, 84), Нкулу, Буонжорно, Ансальди (Мурру, 63), Lineтти (Синго, 63), Сегре, Гояк, Ринкон, Бремер (Лукич, 84), Заза (Белотти, 90).
Огоҳлантиришлар: Ринкон (27), Lineтти (29), Заза (47), Доннарумма (72), Тонали (85), Лукич (101), Кессиэ (112), Войнович (115), Гояк (118).
Четлатиш: Доннарумма (72).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)