«Барселона» ва «Интер» клублари собиқ ҳужумчиси Самюуэль Это’O каталонлар форварди Лионель Мессининг ўрнини эгаллай оладиган ўйинчи ҳақида гапирди.
«Ўйлашимча, келажакда унинг ўрнини эгаллай оладиган ўйинчи бу — Ансу Фати. Айни вақтда у ақл бовар қилмас ишлар қилмоқда. Шу сабаб клуб уни муносиб тайёрлаши ва асраши жуда муҳим. Умид қиламанки, у Мессининг ўрнини боса олади», — дейди Это’O.
Ансу Фати — «Барселона» тарбияланувчиси, у 2019 йилдан буён бош жамоада тўп суриб келади. 2019 йилнинг 25 августида «Бетис»га қарши ўйинда дебют қилиб, клубнинг сўнгги 78 йил ичидаги энг ёш ўйинчисига айланганди. Фати ўзининг биринчи голини 2019 йилнинг 31 августида «Осасуна»га қарши ўйинда урган. Бу орқали Ансумане «Барселона» тарихидаги энг ёш гол муаллифи бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Фати ноябрь ойида тиззасидан жароҳат олиб, февралга қадар сафдан чиққанди.
Это’O 2004—2009 йиллар мобайнида «Барселона»да тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)