• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Физика фани соҳасидаги 2020 йилнинг энг катта воқеалари

    2020 йил мураккаб келганига қарамай, физика фани соҳасида бу йилда ҳам эътиборга молик йирик илмий воқеалар содир бўлди ва анчайин кашфиётлар қилинди. «Дарё» Sciencealert нашри 2020 йилда физика соҳасида амалга оширилган энг катта илмий кашфиётлар ҳақида эълон қилган мақолани таржима тариқасида тақдим этади. 

    Фото: Google Photos

    10. Бум!

    Коинотда қачонлардир содир бўлган энг қудратли кучли портлашни олимлар 2016 йилда аниқлаган эди. Аслида, ўша портлаш бундан 390 миллион йил аввал содир бўлган. Ерда дастлабки тўрт оёқли махлуқлар энди-энди қуруқликка чиқиб кела бошлаган ўша пайтда Илон элтувчи юлдуз тўдасига қора туйнук кучли зарба билан коинотда навбатдаги йирик портлашни келтириб чиқарган.

    2020 йилда астрономлар ўша тадқиқотдаги маълумотларни қайтадан синчиклаб текшириб чиқди ва бу портлаш нақадар катта ва қудратли бўлганини ҳисоблаб берди. Аниқланишича, ўша портлаш беш карра 1054 жоул энергия қувватига эга бўлган экан! Таққослаш учун айтиш мумкинки, бундай портлаш қуввати Сомон йўлидаги барча 300 миллиард юлдузларнинг ҳаммасини ва яна бир неча галактикани парчалаб ташлаш учун етарли бўлади.

    9. Юлдузлар харитаси

    Юлдузлараро саёҳатга чиқмоқчи бўлсангиз, унда сизга коинот харитаси зарур бўлади. 1,8 миллиард космик объектларнинг жойлашувини мукаммал ўрганиб чиққан Европа космик агентлигининг Гаиа расадхонаси шундай саёҳатга чиқмоқчи бўлганлар учун мукаммал юлдузлар харитасини шакллантирди. Харитада узоқ ва яқин юлдузлар, астероидлар, кометалар ва бошқа кўплаб нарсалар мужассамлашган.

    Сиз галактикамиздаги объектларнинг 0,5 фоизи ҳақидаги спектр, тезлик ва бошқа кўплаб параметрлар ҳақида билиб олмоқчимисиз? Омадингиз келди! Гаиа маълумотлари асосида олимлар 1 600 дан зиёд илмий мақолалар чиқариб бўлди. Астрономлар яна узоқ йиллар мобайнида Гаиа маълумотлар базаси билан ишлашда давом этади. Қизиғи шундаки, йиғилган маълумотларнинг ўрганилмаган қисми ҳали жуда кўп (99,5 фоиз).

    8. Афсона вафот этди

    2020 йилда замонавий физика фанининг энг йирик намоёндаларидан бўлган машҳур олим – Дайсон Фримен вафот этди. Беқиёс тасаввур потенциалига эга бўлган ушбу шахсни илмий-оммабоп нашрларда кўп бора тилга олинган «Дайсон сфераси» тушунчаси орқали кўпчилик яхши танийди.

    Дайсон Фримен

    Дайсон Фримен
    Фото: Google Photos

    Дайсон сфераси бу шундай хаёлий мегаструктура бўлиб, унга кўра, қандайдир фавқулодда ўта тараққий этган гипер-илғор цивилизация ўзининг ўта замонавий нарсалари учун зарур бўлган энергия эҳтиёжлари учун ўзининг марказий юлдузи энергиясидан тўлиқ юз фоиз фойдалана олади деб қаралади. Ҳозирча астрономлар бизнинг галактикамизда ҳам, бошқа галактикаларда ҳам бирорта Дайсон сферасини аниқламади. Лекин Фрименнинг орзуси ҳали барҳаёт.

    7. Венерада ҳаёт аломатлари аниқланди. Кейин эса бу инкор қилинди

    Бу гап ҳақиқат бўлиб чиқиши учун жуда кучлилик қиларди: жаҳаннам сингари муҳитга эга бўлган Венерада булутларининг юқори қатламларида ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли ҳақидаги қатъий тасдиқлар юзага чиқаётганди. Гап, Ер шароитида анаэроб бактериялар томонидан чиқариладиган ва ўзига хос қўланса ҳидга эга бўлган кимёвий модда – фосфин ҳақида бораётганди.

    Олимларнинг мулоҳазаларига кўра, Венерада аниқланганчалик миқдордаги фосфинни ишлаб чиқарилиши учун ҳавода учиб юрувчи микроорганизмларнинг катта популяцияси мавжуд бўлиши лозим деб ўйланганди. Лекин кейинги таҳлиллар шуни кўрсатдики, Венера атмосферасида кузатилаётган фосфин миқдори, аслида, олимлар ўйлаганидан анча оз экан. Баъзи таҳлил намуналарида эса ҳатто фосфин мавжудлиги эҳтимоли инкор этилди ҳам ва буни система хатолиги бўлгани айтилди.

    6. ФРБ радиочақнашлар манбайи топилди

    ФРБ – тезкор радиочақнашлар бўлиб, ушбу қизиқ ва юқори энергияли сигналларнинг манбайи астрономлар учун бир неча ўн йиллардан бери жумбоқ бўлиб келаётганди. ФРБ – бу жуда тезкор ва катта қувватли радиосигналлар бўлиб, частотаси кескин сакрашлар билан ўзгариб туради ва осмоннинг ҳар турли тарафларидан келиши мумкин. Шу сабабли бундай сигналларнинг манбасини аниқлаш жуда мушкул.

    Ва ниҳоят, 2020 йилда астрономларга бу борада омад кулиб боқди. Улар ўзимизнинг шундоққина орқа космик кўчамизда ФРБ радиосигналлари манбасини аниқлади. Кейинги кузатувлар эса ушбу сигналлар манбасини кўрсатиб ҳам берди. У фанда магнетар деб номланадиган, ўта кучли магнитланган юлдузнинг ядроси экан. Афтидан, магнетарлар баъзи-баъзида ўзида тутиб турган энергиянинг ўта катта миқдорини сочиб юборади ва шу жараённи биз Ердан туриб, радионурланишларнинг тезкор чақнаши сифатида кўрар эканмиз.

    5. Марсда намлик бор

    Марсда суюқ сув бор экан. Қизил сайёрада сув бор-йўқлиги масаласи ўн йиллар мобайнида астрономларни қизиқтириб келар эди. Чунки қаердаки сув мавжуд бўлса, ўша ерда ҳаёт мавжуд бўлиши учун потенциал бор бўлади. Астрономларнинг 2020 йилда қилган энг катта шов-шувларидан бирига кўра, Марсда бир эмас, нақ тўртта суюқ сувли кўл мавжуд эмиш!

    Фото: Google Photos

    Бу кўллар катта эҳтимол билан шўр сувли бўлса керак. Ва улар Марснинг жанубий қутб қалпоғидаги музлаган карбонат ангидрид муз қатламлари остида яшириниб ётибди. Бу илмий натижа ҳозирча аниқ тасдиқлангани йўқ ва шунинг учун Марсдаги кўлга чўмилгани боргани шошмай туринг.

    4. Уйга олиб кетиш

    2020 йил физикада Қуёш системаси йили бўлди, дейиш мумкин. Бу йили учта космик миссиялар коинотдаги объектлар тупроғи ва жинсларидан намуна олиб, уларни Ерга юборишга муваффақ бўлди.

    Хусусан, NASA ишга туширган OSIRIS-REx аппарати Бенну астероидига етиб борди ва ундан шу даражада кўп материал йиғдики, ҳатто у намуналарни солиш учун ўрнатилган контейнердан тошиб ҳам кетди. Япониянинг «Хаябуса-2» миссияси ҳам Рюгу астероидига етиб бориб, ундан намуна олиб Ерга қайтиб олиб келишга ҳам улгурди. Хитойнинг Чанъэ-5 Ой модули ҳам Ойга қўнишга ва унинг тупроғидан намуна олиб Ерга жўнатишга муваффақ бўлди.

    3. Улкан қора туйнук

    Вақт ва фазо уйғунлигининг мавжланишидан иборат бўлган гравитацион тўлқинлардан фойдаланган ҳолда астрономлар томонидан қора туйнукларнинг тўқнашувини кузатилиши, шу пайтгача матбуотда ёритишга арзийдиган кўламда эмасди.

    2020 йилда астрономлар ҳозиргача аниқланган энг катта тўқнашув ҳақида маълумот берди. Унга кўра, массаси бизнинг Қуёш массасидан 85 карра катта бўлган бир қора туйнук билан яна Қуёшдан 66 карра катта массага эга бўлган бошқа қора туйнукнинг тўқнашувидан бу иккаласининг ўта улкан янги қора туйнукка бирлашуви содир бўлди. Натижада массаси Қуёшдан 142 карра катта бўлган янада катта қора туйнук вужудга келди. Қуёш массасига тўққиз баробар келадиган масса миқдори эса соф энергияга айланиб кетди.

    2. Хона ҳароратида ишлайдиган ўта ўтказгич

    Ўта ўтказгичлар жуда нозик бўлади. Квант механикасининг ўзига хос ғалати қоидаларига кўра, муайян шароитларда электронлар бир-бири билан ўта яқинлашиб, жуфтлик ҳосил қилиши ва ҳеч қандай энергия йўқотмаган ҳолда ҳаракатланиши мумкин. Бу эса электр токини ҳеч қандай қаршиликсиз, чексиз узатиш имконини билдиради.

    Фото: University of Rochester

    Афсуски, ўта ўтказгичлар ишлаши учун физиклар ўта паст ҳароратларни ҳосил қилишларига тўғри келар эди. 2020 йилда эса тадқиқотчилар хона ҳароратида ҳам ўта ўтказгич бўла оладиган (атиги 15 даражада ҳам!) модда кашф қилинганини маълум қилди. Бунинг учун эса Ер ядросидаги каби босим шароити керак бўлар экан.

    1. Мана ўша COVID–19

    Янги турдаги SARS-CoV-2 коронавируси атиги икки ой ичида бутун дунё бўйича тарқалиб улгурди ва пандемия даражасига чиқиб, инсониятни шошириб қўйди. Лекин биз унга ўзимиздаги энг кучли қуроллардан бири билан – вакциналарни қўллаш орқали қаршилик қиляпмиз.

    Замонавий вакциналар вируснинг ўзига хос нозик бир жойини – ҳужайрага кириш учун қўллайдиган боғловчи оқсилини маҳв қилишга мўлжалланган. COVID–19’га қарши урушдаги энг биринчи қадамлардан бири ушбу оқсилнинг структурасини (харитасини) аниқлаш эди. Тадқиқотчилар бу ишни физикада криоген электрон микроскопия деб номланадиган усулни қўллаш орқали уддалашга муваффақ бўлди. Натижада вируснинг мазкур оқсилининг аниқ харитаси олинди. Бу харитадан фойдаланган ҳолда вакцина ишлаб чиқарувчилар унинг ўзига хос нозик жиҳатларини нишонга олиши мумкин бўлади ва бу орқали бизнинг иммун системамиз учун курашда устунлик беради.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    07.01.2021, 23:43   Изоҳ (0)   83363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар коронавирусга қарши вакциналар тури тасвирланган видео билан бўлишди

    07.01.2021, 11:25

    Олимлар смартфонлар учун қайта тикланишга қодир материални яратди

    28.12.2020, 13:09

    Мьянмадаги қаҳрабо бўлаги ичидан фанга номаълум гул топилди

    25.12.2020, 11:23

    Олимлар қадимги одамлар совуқдан омон чиқиш учун уйқуга кета олганини аниқлади

    22.12.2020, 16:25

    Олимлар инсонларнинг бахтли бўлиши учун нима зарурлигини маълум қилди

    18.12.2020, 12:59

    Олимлар коронавирусдан соғайганларга янги касалликлар хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    16.12.2020, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.