«Барселона» жамоаси Ла Лига 17-тури доирасида 3 январь, якшанба куни «Уэска»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 4 январга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Каталонлар устози Рональд Куман учрашувга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Ундан 22 нафар футболчи ўрин олган.
Учрашувни жароҳат сабаб Херард Пике, Серхи Роберто, Ансу Фати ва Филиппе Коутиньо каби футболчилар ўтказиб юборади. Шунингдек, ҳимоячи Самюуэль Умтити бетоблиги туфайли ушбу баҳсда иштирок эта олмайди
Қайдномадан жой олган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Марк Андре тер Штеген, Нето, Иняки Пеня;
Ҳимоячилар: Хорди Альба, Хуниор Фирпо, Клеман Лангле, Сержиньо Дест, Оскар Мингеса, Роналд Араухо;
Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Миралем Пьянич, Френки де Йонг, Карлес Аленья, Педри Гонсалес, Рикард Пуч, Матеус Фернандес;
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Мартин Брэйтуэйт, Антуан Гризманн, Усмон Дембеле, Конрад де ла Фуэнте, Францишку Тринкау.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)