Швецияда коронавирус пандемияси туфайли бўшаб қолган тижорат биноларини турар жойга қайта форматлаш ҳақида таклиф берилди. Ушбу ташаббус мамлакатдаги уй-жой етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам беради, дея хабар қилмоқда Reuters’га таяниб «Lenta.ru».
Айни пайтда Швеция ҳукумати 140 мингга яқин уй етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида ушбу масалани ўрганмоқда. Тадқиқотларга кўра, пандемиядан кейин швед ишчиларининг, тахминан, бешдан бир қисми масофавий тарзда ишлашни бошлайди. Шу сабаб тижорат бинолари бўшайди.
Кўпгина компаниялар, хусусан, онлайн сотувчилар энди бундай йирик офисларга эҳтиёж сезмаётганини англади. Бундан ташқари, қўшимча квадрат метрлардан воз кечиш инқироз пайтида ижара ҳақини тежашга имкон беради. Бироқ барча объектлар қайта форматлашга яроқли эмас.
Маълумот учун, қурилишнинг қатъий қоидалари сабаб Швециядаги бино қурилиши Европадаги энг қиммат қурилишлардан бирига айланган.
Изоҳ (0)