Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 касаллигидан соғайиб чиққан одамларга вирусга қарши чораларни, жумладан, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашни давом эттиришни маслаҳат берди. Бу ҳақда ЖССТ мутахассиси Мария ван Керкхов ташкилотнинг Twitter аккаунтида эълон қилинган видеода айтиб ўтди.
Ван Керкховнинг сўзларига кўра, олимлар соғайганларда коронавирусга қарши иммунитетнинг давомийлигини аниқлаш учун бир қатор тадқиқотлар ўтказмоқда.
«Биз ҳали ҳам тўлиқ тасаввурга эга эмасмиз. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, (COVID-19’дан соғайганларда) антитаналар олти ой ёки ундан кўп вақт мобайнида фаол бўлиши мумкин. Аммо бошқа коронавирусларга оид тажрибаларимизга кўра, бу иммунитет умрбод организмда қолмайди», – деди Мария.
Мутахассис соғайиб кетган одамлар томонидан вирусга қарши чораларга риоя қилиш муҳимлигини таъкидлади.
«Иммунитет қанча давом этишини биз ҳали ҳам билмаймиз. Шунинг учун ижтимоий масофа сақлаб, совун ёки антисептиклар ёрдамида қўлларни тоза сақлашимиз муҳим. Зарур бўлган жойда биз ниқоб тақишни давом эттиришимиз ва барча хавфсизлик чораларига риоя қилишимиз керак», – деди ван Керкхов.
How long does your immunity last after you recover from #COVID19? Can you get reinfected? Why do you need to continue with preventative measures?
— World Health Organization (WHO) (@WHO) December 27, 2020
Dr @mvankerkhove explains in #ScienceIn5 👇 pic.twitter.com/3jtsQAr8mX
Аввалроқ австралиялик олимлар COVID-19’дан тузалган одамларда иммунитетнинг давомийлиги камида саккиз ойни ташкил этишини аниқлаганди. Уларнинг фикрига кўра, ушбу тадқиқот SARS-CoV-2 вирусига қарши вакциналар узоқ вақт давомида ишлашининг энг ишончли далилидир.
Изоҳ (0)