• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Италиядаги энг кучли зилзила. Юз йил олдинги Мессина зилзиласи тарихи

    1908 йил 28 декабрда Италиянинг жанубий қисмида жойлашган Сицилия ва Калабрияда содир бўлган Мессина зилзиласи шу пайтгача Европа тарихида юз берган энг кучли зилзилалардан бири эди. 7,1 балли ушбу зилзила натижасида Мессина ва Регжио Калабрия шаҳарлари деярли бутунлай вайрона ҳолатига келиб қолди. «Дарё» 75 мингдан 82 минггача одамнинг умрига зомин бўлган ушбу зилзила ҳақида ҳикоя қилади.

    Зилзила қандай содир бўлди?

    1908 йил 28 декабрь тахминан соат 05:20 да магнитуда шкаласи бўйича 7,1 балл бўлган даҳшатли зилзила содир бўлди. Зилзиланинг эпицентри Мессина порт шаҳри ва Регжио Калабрияни ажратиб турадиган Мессина бўғози эди (Geophysical Research Letters Vol. 35, Issue 6, March 2008. “On the cause of the 1908 Messina sunami, southern Italy”).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Зилзила Мессинани деярли текисликка айлантирди. Шаҳардаги, тахминан, 91 фоиз иншоот вайрона ҳолига келиб қолди ёки тузатиб бўлмайдиган даражада шикастланишга юз тутди. Зилзила рўй берган ҳудуд ва унга ёндош шаҳарларда 75 мингга яқин одам ҳалок бўлди. Регжио Калабрия ва Калабриянинг бошқа ҳудудлари ҳам катта зарар кўрди, 25 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмди. Регжионинг узоқ йиллик тарихга эга маркази деярли бутунлай йўқ бўлиб кетди.

    Зилзила натижасида ер тахминан 30 сония давомида тўхтовсиз силкиниб турди, вайронагарчилик 4 300 километр квадрат майдонни эгаллади. Табиий офатдан қутулиб қолган ёш шифокор кейинчалик воқеаларни шундай эслайди: «Чуқур сукунатни минглаб бомба портлатилгандай ғайриоддий шовқин бузди, сўнг шиддатли ёмғир ёғиб юборди. Ўзининг сўзларига кўра, кейин у «даҳшатли ҳуштак овозини» эшитди ва бу товушни «сувда вишиллаётган минглаб қизиган дазмоллар» овозига ўхшатди.

    Бошқа омон қолганлар 30–40 сония давом этган ҳодиса давомида учта ҳар хил ҳаракатлар содир бўлганини хабар қилди: орқага ва олдинга чайқалиш, шиддат билан юқорига силкиниш, айланма ҳаракат билан қимирлаш. Қурбонлар сонининг кўплиги зилзила содир бўлган вақт билан боғлиқ эди. Бу пайтда кўпчилик ухлаб ётганди ва улар ўз-ўзидан вайроналар остида қолиб қурбон бўлди.

    Зилзиладан сўнг

    Табиий офат натижасида шаҳар аҳолиси деярли ярмига қисқарди. Мессина қирғоқ чизиғи ўнгланмас даражада ўзгарди, чунки унинг катта қисми денгизга чўкиб кетган эди.

    Уйлар, черковлар, саройлар ва тарихий ёдгорликлар, ҳарбий казармалар, савдо, шаҳар ва жамоат бинолари бутунлай қулаб тушди ёки жиддий зарар кўрди. Ўғил болалар мактаб-интернати қулаб тушиши натижасида юзлаб ўқувчилар қурбон бўлди. Иккита темир йўл станциясининг қулаши натижасида жами 348 ходим ҳалок бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Америка элчихонаси вайроналар уюмига айланди. Буюк Британия элчихонасининг фақат байроқ осилган ташқи томонигина омон қолди – бинонинг ички қисми бутунлай вайрон бўлди. Америкалик элчи Артур Чени ва унинг рафиқаси Лауралар ҳалок бўлди. Француз элчиси ва унинг фарзандлари ҳам фожиа қурбонларига айланди.

    Британиялик вице-консулнинг рафиқаси Этел Огстон турмуш ўртоғи иккаласи қочишга уринаётган пайтда қулаб тушаётган балкон остида қолиб ҳалок бўлди. АҚШнинг собиқ вице-консули ва Associated Press агентлигининг Мессинадаги мухбири Жозеф Пирс ва унинг оиласи зилзила юзага келтирган сунамининг қурбонларига айланди. Ҳалок бўлганлар орасида бир қатор таниқли италияликлар ҳам бор эди, улар орасида сиёсатчилар, жумладан, Мессина бош прокурори Крессензо Грилл бор эди.

    Омон қолганлар жасадлар ва жароҳат олган одамларнинг ёрдам сўраб қичқираётганларини кўрганларини тасвирлаб берди. Кўчаларда авлиёларнинг расмларини кўтариб юрган яланғоч тирик қолганларнинг илтижоли юришлари пайдо бўлди. Воқеа жойидаги қутқарувчилар арқонлардан фойдаланган ҳолда юқори қаватлар деразалари ва балконларга ёпишиб олиб, омон қолган баъзи одамларни қутқаришга муваффақ бўлди.

    Худди шундай ҳалокатли саҳналар Регжио Калабрияда ҳам такрорланди. Унинг тарихий маркази бутунлай вайронага айланди ва 1783 йилдаги зилзиладан омон қолган кам сонли бинолардан бири бўлган Арагонис қалъаси катта зарар кўрди. Регжиода атиги 50 га яқин уй «омон қолди».

    Мессинадаги фуқаролик касалхоналари ва ҳарбий касалхоналар, Регжио Калабриядаги барча фуқаролик шифохоналари вайронага айланди, деярли барча шифокорлар ва ҳамширалар ҳалок бўлди. Ташқи ёрдам етиб келгунга ва шифохона чодирлари ўрнатилгунга қадар икки шаҳарда жароҳат олганлар учун тиббий ёрдам ҳам, дори-дармон ҳам мавжуд эмас эди. Телеграф линияларининг узилиши ташқи дунё билан алоқа қилиш имкониятини камайтириб юборди.

    Мессинанинг кўпгина амалдорлари, шунингдек, деярли барча ҳарбий қисм ва гарнизон аскарлари ўз казармаларининг қулаб тушиши натижасида ҳалок бўлди. Қамоқхона қулаб тушганда омон қолган маҳбуслар шунингсиз ҳам катта талафот кўрган аҳоли мол-мулкини ва ҳаттоки жасадларнинг заргарлик буюмларини талон-торож қила бошлади. Регжиода, тахминан, 1 800 маҳкум қамоқхона қулаб тушиши натижасида ҳалок бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қутқарувчилар бир неча ҳафта давомида харобалардан омон қолганларни қидириб топди. Шаҳардаги бинолар зилзилага чидамли қилиб қурилмаган, майда тошлардан барпо қилинган иншоотлар юмшоқ тупроқли заиф пойдеворларга тикланганди. Кўплаб бинолар тўрт ёки беш қаватли эди.

    Зилзиладан сўнг Мессина ва Калабриядаги кўплаб уйсизлар Сицилиянинг турли қисмларига ва Италиянинг материк қисмига кўчиб кетди. Бошқалар, шу қаторда, Мессинанинг қашшоқликка учраган Авиноне кварталида омон қолганларнинг аксарияти Америкага кўчиб кетишга мажбур бўлди.

    «Хотираларсиз шаҳар»

    1908 йилдаги ҳалокатли зилзила ва 1943 йилги Иккинчи жаҳон уруши пайтида иттифоқчилар томонидан уюштирилган бомбардимон сабаб тарихий биноларининг камайиб кетгани учун Мессина «хотирасиз шаҳар» деган ном олди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    29.12.2020, 08:26   Изоҳ (0)   23622
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швецияда пандемия сабаб дўконларни турар жойга айлантириш таклиф қилинди

    29.12.2020, 08:11

    Швейцария курортларида карантинга олинган 400 нафардан ортиқ британиялик қочиб кетди

    29.12.2020, 07:24

    ЖССТ коронавирусдан соғайганларга ниқоб тақишда давом этишни маслаҳат берди

    29.12.2020, 06:54

    Эрон Сулаймонийни ўлдиришда иштирок этган шахслар рўйхатини тузди

    29.12.2020, 06:23

    Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 81 миллиондан ошди

    29.12.2020, 06:07

    Олимлар коронавируснинг янги штамми болаларда кўпроқ учраётганини маълум қилди

    28.12.2020, 23:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.