• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    EОИИдаги кузатувчилик мақоми Ўзбекистон транспорт соҳасига қандай таъсир кўрсатади?

    Жорий йилнинг 11 декабрида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг қарори билан Ўзбекистон EОИИда кузатувчилик мақомини олди. Шу муносабат билан жамоатчиликда қатор саволлар туғилди: бу Ўзбекистонга нима беради? Иқтисодиётнинг турли соҳаларига қандай таъсир кўрсатади? Соҳа эксперти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Муҳсинжон Холмуҳаммедов бу саволларнинг баъзиларига жавоб беради.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евросиё иқтисодий кенгашидаги нутқида «...Ўзбекистон ва EОИИга аъзо давлатларнинг транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаси чуқур интеграциялашган ва ўзаро яқиндан боғланган. Транспорт ва транзит соҳасида ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқиш, транспорт йўлакларини янада фаол ишга солиш, уларнинг рақобатбардошлиги ва қувватини салмоқли даражада оширишга ёрдам беради», деб таъкидлаб ўтган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг (CERR) жорий йилнинг бошида ўтказган тадқиқотига кўра, Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, иқтисодиёт учун транспорт харажатлари камаяди, аммо миллий авиаташувчилар кучли рақобатга дуч келади.

    Ўзбекистон учун нималар ўзгаради?

    Биринчидан, Ўзбекистон ЕОИИдаги кузатувчи мақомида Евроосиё иқтисодий комиссияси ва унинг ишчи органлари билан яқинроқ ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорлик кун тартибини кенг кўламда амалга ошириш имконига эга бўлади. Шунингдек, иттифоқ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда мамлакатимизга кузатувчи мақомини берадиган ҳамкорликни чуқурлаштириш учун шароит яратилади.

    Иккинчидан, ЕОИИга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари ва яқин қўшниларидир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кузатувчи мақоми ҳар хил мавзулардаги мунозараларда ўз вақтида иштирок этиш, асосли қарорлар қабул қилиш ва иқтисодий сиёсатда зарур ўзгаришларни амалга ошириш имкониятини беради.

    Учинчидан, барча аъзо давлатлар билан мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш бўйича мулоқотни осонлаштирадиган доимий канал яратилади.

    Тўртинчидан, биз савдо, инвестиция ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ЕОИИга аъзо давлатлар билан янада конструктив мулоқот ўрнатиш имкониятига эгамиз.

    Умуман олганда, кенгашда кузатувчи мақомида иштирок этиш бизга Иттифоқнинг интеграциялашув жараёнлари, ютуқлари, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида қимматли маълумотларни олиш имконини беради.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон томонидан ЕОИИдаги кузатувчи мамлакат мақомини олиши алоҳида ажратилган ҳодиса сифатида қаралмаслиги керак. Бу ҳақиқат интеграцион ташкилот билан ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидан далолат беради.

    Кузатувчи мақомини олгандан сўнг, биз ЕОИИ тадбирларининг янада фаол иштирокчиси бўлишимиз – давлат раҳбарлари, ишбилармон доиралар, экспертлар даражасида, шу жумладан, макроиқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этишимиз мумкин.

    Кутилаётган эффектлар:

    2020 йилнинг январь ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро ташқи савдоси 8,7 миллиард долларни ташкил этди, бу Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг қарийб 26,5 фоизини қамраб олди. Шундан Иттифоқ мамлакатларига умумий экспорт ҳажми 2,868,9 миллион доллар (Россия – 1,323,4 миллион доллар, Қозоғистон – 818,8 миллион доллар, Қирғизистон – 685,7 миллион доллар, Беларусь – 37,7 миллион доллар, Арманистон 3,3 миллион доллар)ни, импорт ҳажми эса 5 880,0 миллион доллар (Россия 3 746,0 миллион доллар, Қозоғистон – 1 801,7 миллион доллар, Қирғизистон – 130,6 миллион доллар, Беларусь – 199,7 миллион доллар, Арманистон 2,0 миллион доллар)ни ташкил қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро алоқалари таҳлили

    2020 йилнинг январь ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг жами ташқи савдо юк ташувлар ҳажмида ЕОИИ мамлакатларининг улуши 55 фоиз (18,2 миллион тонна)ни ташкил этди, шундан 14,8 фоизи (2,6 миллион тонна) экспорт юкларини ташиш, 85,2 фоизи (15,6 миллион тонна) импорт юкларини ташишга тўғри келди.

    2019 йилнинг шу даврига нисбатан ЕОИИ давлатлари билан жами юк ташувлар 18,3 фоизга, шундан экспорт юклари ҳажми 14,4 фоизга (Шундан, Россия +11 фоиз, Қозоғистон +20 фоиз, Армения +9 фоиз, Қирғизистон +0,1 фоиз, Беларусь -9 фоиз), импорт юклари ҳажми 19 фоизга (Шундан, Россия +24,4 фоиз, Қозоғистон +20,3 фоиз, Армения +57,1 фоиз, Қирғизистон -4,4 фоиз, Беларусь +40,0 фоиз) ошди.

    2020 йилнинг январь ноябрь ойларида, ЕОИИ давлатлари билан жами 33,2 миллион тонна юк ташилди. Шундан Темир йўл транспортига – 20,8 миллион тонна (2019 йилга нисбатан +22,5 фоиз), Автомобиль транспортига – 3,5 миллион тонна (2019 йилга нисбатан -0,9 фоиз), Ҳаво транспортига –

    1,1 минг тонна (2019 йилга нисбатан -20,2фоиз) тўғри келди.

    Ўтказилган таҳлилларга асосан, Ўзбекистоннинг ЕОИИга тўла аъзолигига эришиши билан қуйидагилар амалга оширилади:

    •  ўзаро савдода процедуралари соддалашади;
    •  экспорт божхона тўловлари олиб ташланади;
    •  мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси ошиб боради;
    •  юкларни ташиш нархлари пасаяди;
    •  янги транзит оқимлари жалб қилинади;
    •  мева-сабзавот экспорти кўпаяди;
    •  экспорт-импорт харажатларидаги транспорт харажатлари улуши камаяди;
    •  транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги ошади;
    •  товарларни етказиб бериш муддати тезлашади, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади;
    •  Евросиё иттифоқининг транспорт коридорларига қўшилиши Қирғизистон ва Афғонистонда темир йўллар қурилишини тезлаштиради, ЕОИИ давлатларининг Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистонга юк ташиш имкониятларини оширади;
    •  Ўзбекистон логистика марказларининг ЕОИИ мамлакатларининг йирик логистика ва тақсимлаш марказларига интеграцияси экспорт қилинаётган товарларни, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича имкониятларимизни оширади.
    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    28.12.2020, 15:51   Изоҳ (0)   59587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди

    28.12.2020, 15:35

    Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи Тахтақорача довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланди

    28.12.2020, 15:06

    Бухорода 33 ёшли аёлни поезд уриб кетди

    28.12.2020, 14:50

    Ўзбекистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган. Қайта имтиҳон топшириш шарт эмас

    28.12.2020, 14:34

    Ўзбекистонда 29 декабрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши мумкин

    28.12.2020, 14:05

    Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютгани маълум бўлди

    28.12.2020, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.