Bizning Uylar Development компанияси Манзара турар жой мажмуасининг қурилиш майдонидаги бажарилган ишлар билан таништиришда давом этади.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги кенг кўламли турар жой мажмуаси қурилиш майдонларида қурилиш жараёнлари давом этмоқда. Айни пайтда мажмуанинг кўп қаватли турар жойлари бирин кетин қад ростламоқда. Турар жой қурилиш тезлиги шиддат билан олиб борилиб, ҳафтасига бинонинг икки қавати қурилмоқда. Бундай самарали қурилиш асосан илғор қурилиш технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Қурилишнинг дастлабки босқичида компания замонавий Deep Mixing технологиясидан фойдаланган ҳолда тупроқни мустаҳкамлаш ишларини олиб борди. Юқори технологияли ушбу усул 8-9 баллик зилзилага бардош берадиган юқори сейсмологик қаршиликка эга кўп қаватли биноларни қуришга имкон беради. Минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биноларнинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлиги кафолатланади.
Эслатиб ўтамиз, Манзара - шаҳар типидаги Юнусобод Business City мавзеси таркибидаги замонавий ва функционал турар жой мажмуаси. Унинг умумий қурилиш майдони 45,5 гектарни ташкил этади. Унда 12 та кўп қаватли уй-жой бинолари, ҳамда умумий 1096 та хонадон мавжуд. Аҳоли учун ривожланган ва пухта ўйланган инфратузилманинг барча афзалликлари – ёпиқ автотураргоҳ, сайр хиёбонлари, болалар ва спорт майдончалари, кўкаламзор майдонлар, тижорат ва савдо зоналари ҳамда бошқалар яратилади.
Манзара турар жой мажмуасининг барча харидорларини янги йил арафасида хонадонлар хариди учун қулай шарт-шароитлар, ёқимли бонуслар ҳамда махсус таклифлар кутмоқда.
Уй-жой турлари, тўлов усуллари ва муддатли тўлов шартлари тўғрисида батафсил маълумотларни сотув офисига ташриф буюрган ҳолда олишингиз мумкин.
Манзил: Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси
Сотув офиси соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: (+998) 71−210−44−44
Сайт: bizninguylar.uz
Instagram: @bizninguylar
Telegram: t.me/bizninguylar
Facebook: fb.com/bizninguylar
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)