• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Фото: Истанбулнинг машҳур Бейўғли туманидаги қадамжоларга назар

    «Шаби арус» тадбирларида иштирок этиш учун ўзбекистонлик журналистлардан иборат гуруҳ 14–20 декабрь кунлари Туркиянинг Коня ва Истанбул шаҳарларида бўлгани ҳақида хабар берилганди. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан уюштирилган сафар давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари Бейўғли туманида ҳам бўлиб, у ердаги машҳур қадамжоларни кўздан кечирди.

    Галата мавлавийхонаси.

    Галата мавлавийхонаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Галата мавлавийхонаси Истиқлол кўчасининг пастки қисмидан Қоракўй трамвай бекати ҳамда Галата кўпригигача чўзилган Ғолиб дада кўчасида жойлашган.

    Кириш қисми, Ҳолид афанди мақбараси (ўнгда) ва Себбилкитоб кутубхонаси (чапда).

    Кириш қисми, Ҳолид афанди мақбараси (ўнгда) ва Себбилкитоб кутубхонаси (чапда).
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тор йўлакдан ўтиб, ичкарига кирилганда Европага хос тошли ҳовли, Усмонлилар услубида ёғочдан қурилган самохона, мақбаралар ва фавворага дуч келасиз. Музейда ҳақиқий маданият объектлари, самохона, Ҳолид афанди мақбараси, Шайх Ғолиб мақбараси, Себбилкитоб биноси, Одила султон фаввораси, Ҳасан оға фаввораси ва «Ҳамуфлон» мавлавийлар қабристони бор.

    Мавлавийхона.

    Мавлавийхона.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Галата ёки Кулиқопи мавлавийхонасининг илк биноси 1491 йилда қурилган. Ўша вақтда мавлавийхона раҳбарлигига шайх Маҳмуд дада, кейинроқ эса Софи Муса дада тайинланади. Тариқат аъзолари оқ кигиздан қилинган баланд конус шаклидаги қалпоқ, енглари йўқ, товонгача тушадиган оқ яктак (танура), калта енгли камзул ва кенг белбоғ тақишган. Жума кунлари мавлавийхона аъзолари зикр тушиб, само рақсини ижро этган. Илк бино 1766 йилда ёнғиндан талафот кўрганидан сўнг дарвишлар янгисини қуради ва у бугунги кунгача етиб келган музейга айлантирилади. Шайх ва шоир Ғолиб дада шарафига ушбу манзилни Ғолиб дада даргоҳи деб ҳам аташган. Бино оддий мадраса услубида катта зал, дарвишлар хонаси, шайх хонаси, кутубхона, ошхона, мақбара ва бошқа ички бўлимлар билан бирга қурилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бино тузилиши харитаси.

    Бино тузилиши харитаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Самохона.

    Самохона.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвишлар рақси само ҳақида маълумотлар акс этган экспонатлар.

    Дарвишлар рақси само ҳақида маълумотлар акс этган экспонатлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвишлар кийимлари.

    Дарвишлар кийимлари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвишлар бош кийимлари.

    Дарвишлар бош кийимлари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвишлар белбоғи.

    Дарвишлар белбоғи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвишлар либоси элементлари.

    Дарвишлар либоси элементлари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Галата мавлавийхонаси султонлар Салим II, Маҳмуд II ва Абдулмажид I даврида ҳам таъмирланиб, реставрация қилинган. Туркия республикаси ташкил этилганидан кейин Галата мавлавийхонаси ёпилган (1925–1965). Истанбул вилоят ноиблиги қарори билан само рақси мактаби сифатида ишлатила бошланган.

    Деярли ярим асрдан сўнг қилинган мукаммал таъмирлаш ишларидан кейин (1967–1972) бино ичида классик турк шеъриятини ўзида акс эттирган Девон адабиёти музейи очилган. Кичик музей экспонатлари орасида мусиқа асбоблари, қўлёзмалар ва дарвишларнинг буюмлари намойиш этилган. Барокко усулида қурилган саккиз бурчакли ёғоч залда ойнинг ҳар сўнгги якшанбасида суфийлар само рақси ижро этилган.

    Мавлавийхонанинг қабристонида шайхлар, машҳур мусиқачилар, шоир ва мутафаккирлар дафн этилган. Бу ерда илк турк матбаачиси Иброҳим Мутафаккир, илк ғарбий артиллерия мактабини очган Ҳумбаражи Аҳмад пошша, девоннинг илк шоираси Лайло хоним ва най устаси Усмон дада қабрлари бор. Таъмирлаш ишлари тугагандан кейин (2011 йилнинг ноябрида) сайёҳлар учун само рақси ҳам намойиш қилиб келинади.

    Галата минораси

    Галата минораси.

    Галата минораси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Галата минораси Истанбулнинг Европа қисмида, Галата тепалиги устида, Бейўғли туманида жойлашган. У шаҳар марказининг деярли барча нуқтасидан кўзга ташланиб туради. Минора баландлиги 67 метр, диаметри 9 метр, денгиз сатҳидан 140 метр баландликда туради ва шаҳар рамзларидан саналади. Миноранинг тепа қисмидаги 8-қаватдаги ресторан ва 9-қаватда томоша майдончасидан туриб Истанбулнинг панорамали кўринишига гувоҳ бўлиш мумкин. Бейўғли туманининг кўчалари, эски шаҳар, «Олтин шоҳ»нинг (Босфор бўғозининг Европа қирғоқлари яқинидаги бухта) ўнг қирғоқлари, Босфорнинг Осиёдаги қирғоғи кўриниб туради. Агар ҳаво яхши бўлса, «Шаҳзода ороллари» ва Мармар денгизи қирғоқларини ҳам кўриш мумкин. Минорада 2 та лифт, ресторан, қовоқхона, шарқона қаҳвахона ва тунги клубгача ишлаган. Минора айни вақтда музей мақомида фаолият юритади ҳамда 9 қаватдан иборат. 2020 йилгача ҳар бир қаватнинг ўз вазифаси бўлган. Учинчи ва тўртинчи қаватда эсдалик совғалари сотувчи дўконлар, бешинчи қаватда Генуэз қовоқхонаси, олтинчи қаватда ошхона, еттинчи қаватда шаҳар макети ўрин олган фое, саккизинчи қаватда ресторан ва тўққизинчи қаватда томошагоҳ ўрин олган.

    Миноранинг 9-қаватидан Истанбул кафтдек кўриниб туради.

    Миноранинг 9-қаватидан Истанбул кафтдек кўриниб туради.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Миноранинг ички кўриниши.

    Миноранинг ички кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шаҳар макети.

    Шаҳар макети.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Минора ҳақидаги маълумотлар доскаси. 

    Минора ҳақидаги маълумотлар доскаси. 
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Минора ўрнида қачонлардир VI асрда қурилган маёқ бўлган. Генуяликлар византияликлардан ушбу туманни тортиб олганидан сўнг колония ташкил этгач, 1341 йилда унинг атрофида мудофаа деворлари қура бошлайди. 1348-1349 йилларда тепаликда бугунги кунгача етиб келган мана шу минора қурилган ва «Масиҳ минораси», деб аташган. Минора денгизчилар ва савдогарлар учун алоҳида аҳамият касб этган. Мудофаа девори ва хандақларнинг бир қисми ҳозиргача ҳам турибди. Айни вақтдаги Галата номи унга Усмонлилар даврида берилган, чунки у шаҳарнинг тарихий жойларидан бўлган Галатадан (галактос — юнон тилида сут) ўрин олган. Номнинг келиб чиқиши хусусидаги афсоналардан бирида айтилишича, Константинопол даврида ушбу ҳудудда қўй ва эчкилар боқилган. Бошқа бир талқинда эса Анатолиянинг келт қабилаларидан бирининг номи «галаталар»дан олинган, дейилади. Учинчи талқинда эса италияликларнинг «калата» — қиялик сўзидан олинган.

    Султон Маҳмуд Ғолиб даврида гумбазлар олдирилган, минора баландлиги 6,8 метргача камайтирилган. Мурод II (1574-1595) даврида эса ундан расадхона сифатида, ертўлаларидан эса қамоқхона сифатида фойдаланилган.

    1632 йилда минорада дунёнинг энг биринчи парвоз амалга оширилган. Олим Ҳезарфон Аҳмад Чалабий қўлбола қанотларда сакраб Босфор устидан учиб ўтиб, шаҳарнинг Осиё қисмига муваффақиятли қўнади, султон Мурод томонидан тақдирланади, аммо кейинроқ султон маслаҳатчилари ва дин пешволари иғволари билан Жазоирга сургун қилиниб, 31 ёшида у ерда вафот этади. Ҳезарфон парвози акс этган эпизодни туркларнинг «Муҳташам юз йил: Косем» сериалидаги қисмларидан бирида томоша қилиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    1971 йилда минора таъмирланиб, баландлиги 45 метрни ташкил қилган. 1832 йилдаги таъмирлаш ишлари натижасида эса томошагоҳ ҳам қурилган.Тун-у кун қўриқчилик қилган кузатувчи унда ўтириб шаҳарнинг шимолий «Олтин шоҳ» қирғоғидаги тартибсизлик ёки ёнғинлардан хабардор бўлиб турган. 1875 йилда минора ўзининг замонавий кўринишига яқин қиёфага кирди. 1964-1967 йилларда минора қайта тикланди, конус шаклидаги гумбаз қайта қурилди ва кейинчалик лифт минора ичига ўрнатилди. 2020 йилда Галата минораси шаҳар муниципалитетидан Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ихтиёрига берилди ҳамда таъмирлашга ёпилди. 2020 йилнинг 9 октябрида бино қайта очилиб, кўнгилочар мақомидан музей мақомига ўтди.

    Авлиё Антоний Падуанский черкови

    Авлиё Антоний Падуанский черкови Истанбулда ишлаб турган католик базиликаси саналади. У ҳам машҳур Бейўғли туманидаги сершовқин Истиқлол кўчасидан жой олган. Илк черков 1724 йилда италян руҳонийлари томонидан қурилган. У 180 йил турган, аммо 1904 йилда трамвай йўли ўтказилиши муносабати билан бузиб ташланган ва сал нарироқда жой ажратилган. 1905 йилда янги черков қурилиши бошланган. Италянларнинг неоготика услубидаги қизил ғиштдан қурилган бино 1912 йилда ибодатга очилган. Бино ҳовлисида 2 та турар-жой бинолари ҳам қурилган бўлиб, улардан тушган даромад черков бунёдкорлигида ишлатилган. Ҳозирда унга кириш мана шу уйлар орасидаги арка орқали амалга оширилади. 1932 йилда Рим Папаси Пий Х Авлиё Антоний Падуанский черковини кичик базиликалар доирасида киритади. Черков олдида Рим Папаси Иоанн XXIII ҳайкали бор. У бу ерда 1932 йилда илк хутбасини ўтказган, кейинроқ 10 йил давомида Рим Папасининг расмий вакили сифатида хизмат қилган. Бугунги кунда черков Туркиядаги энг йирик католик даргоҳларидан саналади, хутбалар турк, италян, поляк ва инглиз тилида олиб борилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Коронавирус пандемияси даврида хавфсизлик қоидалари.

    Коронавирус пандемияси даврида хавфсизлик қоидалари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бино ичида ташриф буюрувчилар учун классик католик жиҳозлари, ўриндиқлар, витраж ойналар, мозаика деворлари ва шифтдаги фрескаларни кўриш мумкин.

    24.12.2020, 21:59   Изоҳ (0)   18796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Румий ва Табризий учрашган жой, масжид ҳамда дунёда ошпазларга атаб қурилган илк мақбара (фото)

    22.12.2020, 23:26

    Фото: Туркиядаги Оловуддин тепалиги ва унинг атрофидаги бир неча асрлик қадамжолар

    22.12.2020, 19:55

    Ёзувчи Александр Курляндский вафот этди. У «Сеними, шошмай тур!» мультфильмининг яратувчиларидан бири ҳисобланади

    21.12.2020, 20:13

    Уй поли остидаги қабрлар, томдан кириладиган хоналар: Қадимий одамлар макони Чаталҳўюк мажмуасига саёҳат

    20.12.2020, 10:36

    «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди». Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат қилди (видео)

    19.12.2020, 13:35

    Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби: «Ҳозирча Ўзбекистонга бориш насиб этмади, аммо бу орзумни амалга ошириш истагидаман»

    18.12.2020, 23:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия Арабистони мудофаа вазири Трамп билан яширинча учрашди 

    Дунё | 4 июл, 10:43

    Xiaomi талабалар ва ёш мутахассислар учун замонавий ва “ақлли” турар жойлар қурди (фото)

    Лайфстайл | 4 июл, 10:40

    АҚШ 12 кунлик урушдан кейин илк бор Эрон нефтига санкция киритди

    Дунё | 4 июл, 10:16

    “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:09

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25

    Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс қабристондан топилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.