Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBA Super, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри биринчи жанг шартларини келишиб олди. Бу ҳақда Жошуанинг промоутери Эдди Ҳирнга асосланиб журналист Майк Коппинжер маълум қилди.
Аввалроқ Фьюри ва Жошуа 2021 йилда иккита жанг ўтказишга келишиб олгани айтилганди: биринчи жанг камарларни бирлаштириш учун кечади, кейингисида эса ютқазган томон реванш олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Таъкидланишича, томонлар шартнома борасида оғзаки келишувга эришган, расман маълум қилиш олдидан кичик деталларни ҳал қилиш қолган: ким иккинчи бўлиб рингга чиқади, жанг қаерда бўлади ва шунга ўхшаш масалалар ҳал қилинса бўлгани.
Изоҳ (0)