Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозоғистоннинг Костанай вилоятидаги «СариаркаАвтоПром» заводи 2020 йилда Ўзбекистонга 3847 та Hyundai ва JAC автомобилларини юборган, деб хабар беради «Forbes.kz».

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

«Қозоғистонда локализация қилинган автомобиллар барқарор талабга эга, Ўзбекистонда Hyundai савдо тармоғига бўлган талаб жадал суръатлар билан ўсмоқда», — дейди Қозоғистон автобизнес ассоциацияси вице-президенти Анар Макашев.

Hyundai Ўзбекистонда

Қозоғистон бозорида 11 та автомобиль брендини тақдим этувчи Astana Motors 2019 йилда Ўзбекистонга 244 та Hyundai автомобилини сотган. Компания раҳбари Нурлан Смагуловнинг тан олишича, етказиб бериш ҳажми юқори эмас, бироқ бозор жуда истиқболли.

«Ўзбекистон ҳукумати бозорни очиш кераклигини, соғлом рақобат зарурлигини, истеъмолчилар бошқа ишлаб чиқарувчиларни ҳам кўришни хоҳлашини тушуниб турибди», — дейди бизнесмен.

JAC Ўзбекистонда

Йил бошида Қозоғистон Ўзбекистонга 11,8 миллион долларлик 766 та JAC автомобилини етказиб бериш бўйича битим имзолаган эди.

Қозоғистоннинг «СариаркаАвтоПром» компанияси Хитой кроссоверларини ишлаб чиқариш бўйича рухсатни 2015 йилда қўлга киритган. Ушбу машиналар нархи қўшни давлатда 13,5 минг доллардан бошланади.

Аввалроқ KIAVolkswagenSkoda ва ГАЗ автомобиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар