Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италияда 2020 йилнинг якуни бўйича Иккинчи жаҳон урушидан буён қайд этилган энг юқори ўлим даражаси рўйхатга олиниши мумкин. Бу ҳақда Италия Миллий статистика институти раҳбари Жан Карло Бланжардо маълум қилди, деб ёзмоқда «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«2020 йил ҳали якунланмади, бироқ ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, бизда бу йил 700 мингтадан ортиқ ўлим қайд этилади. Сўнгги марта бундай ҳолат 1944 йилда, Иккинчи жаҳон уруши авжига чиққан вақтда кузатилган», — дея маълум қилган институт раҳбари.

Бланжардонинг аниқлик киритишича, бундай ўсиш коронавирус инфекцияси таъсири билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Италияда 647 минг киши вафот этган.

Аввалроқ Италия Миллий статистика институти мамлакатдаги демографик вазият ҳақидаги ҳисоботни эълон қилган. Ҳисоботга кўра, 2019 йилнинг охирида Италияда 59,6 миллион киши яшаган. Бу 2018 йилнинг 31 январига нисбатан тахминан 175 минг кишига камроқ. Аҳолининг ўртача ёши 43 дан 45 га кўтарилган. Италияда яшовчи хорижликлар сони эса 43 минг кишига ортиб, умумий ҳисобда 5 миллион кишидан ошган.

Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 15 декабрь ҳолатига кўра мамлакатда 1,855 миллион кишида коронавирус аниқланган, 65 минг бемор касаллик қурбонига айланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)