Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пьерлуижи Коллина France Football талқинига кўра футбол тарихидаги энг яхши ҳакам деб топилди, дея хабар қилмоқда Football Italia.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Италиялик мутахассис 1988—2005 йиллар мобайнида ҳакамлик қилган. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси Коллинани қаторасига олти йил (1998—2003 йиллар) мобайнида йилнинг энг яхши ҳаками сифатида эътироф этганди.

Ҳозирда УЕФА ҳакамлар қўмитасига раҳбарлик қиладиган Коллина фаолияти давомида А Сериянинг 240 та учрашувини ҳамда 109 та халқаро доирадаги ўйинни бошқариб борган. Шунингдек, ЖЧ—2002 финали ҳам италиялик ҳакамга ишониб топширилганди.

Аввалроқ France Football футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон, ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар рўйхатини эълон қилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди