Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбек мухлисларига «Элчининг қизи» сериалидаги Санжар роли билан яхши таниш бўлган турк актёри Энгин Акюрек, Лотин Америкасида машҳурлик борасида Бред Питни ортда қолдириб кетди. Бу ҳақда Sabah нашри хабар берди, деб ёзади «Rus.Turkey.com».

Фото: Turk Cinema

Фото: Turk Cinema

Лотин Америкасида ташаббусчилар томонидан ўтказилган сўровномада, мухлислардан икки актёрни таққослаш сўралган.

Бразилия, Аргентина, Мексика ва бошқа Лотин Америкаси мамлакатлари рейтингида Бред Питт сўнгги позицияда бўлган бир вақтда турк актёри нафақат энг истеъдодли, балки энг дид билан кийинадиган актёр сифатида ҳам етакчилик қилган.

Қайд қилинишича, мамлакатдаги сартарошлар Бред Питт сурати туширилган «вивеска»ларни Акюрекники билан ўзгартирган.

Акюрекнинг ўзи Лотин Америкасида машҳурликка эришганига ҳайрон қолганини билдирган. «Мен ролларим кўпроқ Яқин Шарқдаги томошабинларга ёқади, деб ўйлагандим», – деган актёр.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)