Ҳар қандай инсон чин дилдан орзу қилса, у, албатта, амалга ошади. Буни испаниялик модель Мариан Авила ўзининг меҳнати билан тасдиқлади. Даун синдроми билан туғилган Мариан оддий инсонларнинг иш топиши муаммо бўлаётган бир вақтда ўзини модель сифатида синаб кўришга қарор қилди.

Фото: AdMe

Мариан болалигиданоқ мода оламини забт этиш, шоуларда иштирок этишни истар эди. У орзуларини амалга ошириш учун йўлга чиқди, бу йўлда уни ҳеч ким тўхтата олмади. Мариан Даун синдроми билан туғилган ва унинг бўйи 161 сантиметрни ташкил этади.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

2016 йил Мариан 10 ойлик моделлик курсини тугатган. Ўша йили Мадридда бўлиб ўтган дизайнер Лина Лавиннинг хайрия кўргазмасида модель сифатида ўзининг биринчи дебютини ўтказди.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Мариан оқшом либосларини кийишни ва замонавий кўринишда бўлишни яхши кўради. Унга бу нарсалар катта қувонч келтиради.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Бу ҳақда қизнинг ўзи шундай дейди: «Дизайнер Талиша Уайт 2018 йил 8 сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган мода ҳафталигида таниқли модель сифатида иштирок этишимни хоҳлади. Туйғуларга берилиб кетганимдан йиғладим, бу мен кутган орзулар рўёби эди».

Фото: Instagram / @marianavilamodel

«Томоғимга тиқилган йиғи, албатта, хурсандчиликдан эди. Мени танимаган инсон кучимга ишонади, деб ўйламагандим, у чиндан ҳам фаришта».

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Модель координаторининг қизи Кензи Дагмор Марианни Facebook саҳифасига жойлаштирган орзусини ўқигандан сўнг унга ёзишга қарор қилган. Аммо Мариан тўпиғидан жароҳат олганлиги сабабли шоуда орадан бир йил ўтиб иштирок этган.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Ниҳоят Мариан Нью-Йоркдаги мода ҳафталиги подиумига чиқди ва бир нечта либосларни намойиш қилди. Томошабинлар орасида унинг ота-онаси ҳам қўллаб-қувватлади.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Мариан интервьюларининг бирида ҳар доим унинг ёнида бўлган, ҳамиша қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилган ва ижтимоий тармоқлар учун суратга тушишда ёрдам берадиган синглиси эканлигини тан олган.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

«Намойиш ҳаяжонли, ақл бовар қилмайдиган даражада ўтди. Мен буни сўз билан таърифлай олмайман. Агар орзу қилинса, уни амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини дунёга кўрсатмоқчи эдим», − дейди модель.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Шунингдек, у намойишдан сўнг Талишага миннатдорлик билдиршга қарор қилган, аммо учрашганидан сўнг қаттиқ таъсирланиб, кўз ёшларга берилган.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Ушбу тажриба унга мода олами эшикларини очди. У ҳозирда 23 ёш ва янги Levi’s компаниясининг юзига айланган. Бундан аввал Vogue, New York Times, Vanity Fair ва Harper’s Bazaar каби журналлар билан бирга ишлаган.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Мариан моделлик ва ўзининг машғулотларидан ташқари вокал билан ҳам шуғулланмоқда. Шунингдек, инглиз тилини ўрганишга ҳам киришган. У чиндан ҳам ўз орзулари учун меҳнат қилиш кераклигини билади.

Фото: Instagram / @marianavilamodel

Бундай ақл-идрок ва истеъдод эгаси олға интилиши билан жамиятнинг ҳурмати ва мукофотларига лойиқ. Лекин энг муҳими, унинг орзулари бирин-кетин амалга ошмоқда.

Фото: Instagram / @marianavilamodel