Германиянинг Михендорф шаҳрида Санта Клаус костюмини кийиб олган юзлаб инсонлар югуриш мусобақасида қатнашди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Карантин чекловлари сабаб иштирокчилар сони чекланган. Иштирокчиларга фақат кичик-кичик гуруҳ бўлиб, ижтимоий масофаланишга риоя қилган ҳолда югуришга рухсат берилган.
Аввалроқ АҚШ ва Европанинг айрим мамлакатларида Санта Клауслар шиша орқасига яширинишни бошлагани, шунингдек, уларга болаларни тиззаларида олиб ўтириш тақиқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)