Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нафас олишнинг қийинлашиши, шишлар ва бошқа симптомлар ўпкада турли касалликнинг ривожланаётганидан дарак бериши мумкин. Агар сизда қуйидаги симптомлар кузатиладиган бўлса, нафас йўлларида жиддий касалликлар ҳатто саратон ривожланаётган бўлиши мумкин.

Фото: Freepik

Фото: Freepik

Оёқнинг шишиши, бўшаши ва оғриши

Ушбу симптомлар қон-томирларда тромбозлар пайдо бўлаётганининг аломатларидан бири бўлиши мумкин. Тромбозлар ривожланиб кетадиган бўлса, ўпка эмболиясига ҳам олиб келиши мумкин.

Нафас олишнинг қийинлашиши

Стресс, грипп ва юқори нафас йўлларининг вирусли касалликлари нафас олишнинг қийинлашишига олиб келиши мумкин. Аммо ушбу ҳолат узоқ вақт кузатиладиган ва ҳарорат кўтарилиши билан намоён бўладиган бўлса шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки касаллик ўпкага ўтган бўлиши ва пневмония ривожланаётган бўлиши мумкин.

Зинапоядан кўтарилишга қийналиш

Зинадан чиқиш ёки озгина ҳаракат билан чарчаб қолиш ёки нафас қисиши ҳолатлари кузатиладиган бўлса шифокорга учрашингиз керак. Сабабсиз нафас қисиши энг кўп тарқалган сурункали ўпка касалликларига хос симптом.

Чуқур нафас олишга қийналиш

Астма исталган ёшдаги беморда ривожланиши мумкин ва унинг келиб чиқишига сурункали синусит ва бошқа вирусли касалликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Маълумотларга қарагандам ёши катта беморларнинг аксариятиси мутахассисга мурожаат қилмагунча, астма ривожланаётганини тахмин ҳам қилмаганлар. Агар сиз кўкрак қафасида хириллашни сезаётган бўлсангиз ва чуқур нафас олишга қийналсангиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

Овознинг ўзгариши

Овознинг ўзгариши жуда ҳам муҳим ва бееътибор бўлмаслик керак бўлган симптомлардан ҳисобланади. Бунга шамоллаш ёки бошқа касаллик сабаб бўлиши ва бир-икки ҳафтада ўтиб кетиши ҳам мумкин лекин узоқ вақт давом этадиган бўлса, мутахассисга учрашга шошилинг.

Елкада оғриқ

Бир қарашда ўпка билан алоқаси йўқдек, аммо инкор этмаслик қилиш керак бўлган жиддий симптомлардан бири елканинг оғриши ҳисобланади. Гап шундаки, ўпкада ривожланаётган ўсимталарнинг айримлари, елкага яқин жойлашган нервларга таъсир қилиши мумкин.

Тирноқлар рангининг ўзгариши

Тирноқлар қорайиши ёки унда кўкаришлар пайдо бўлиши ҳам бежизга бўлмаслиги мумкин. Ўпканинг сурункали обструктив касаллигида лаб, тирноқлардаги ҳужайралар яхши қон билан таъминланмаслиги сабаб кўкаришлар пайдо бўлиши мумкин.

Вазн камайиши

Сабабсиз вазн ташлаш шифокорга мурожаат қилиш учун жиддий сабаб. Бу баъзи саратон касалликлари ёки Ўпканинг сурункали обструктив касаллигига хос энг кўп тарқалган симптомлардан бири.

Тананинг юқори қисмида оғриқ

Кўкрак қафаси, қўлтиқ, бўгин ва мушакларда, шунингдек, елка соҳаси ҳамда ўмров атрофида оғриқ кузатилиши ҳам фиброздан тортиб ўпка саратонигача бўлган хавфли касалликлардан далолат беради.

Нафаснинг ғичирлаши

Ушбу симптом, айниқса эрталаб кузатиладиган бўлса, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ёки астманинг симптомларидан бири бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам мазкур симптомлар кузатиладиган бўлса, мутахассисга боришни четга сурманг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди