Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон жанубидаги Элуру шаҳрида аниқланган номаълум касаллик COVID-19’га алоқадор эмас. Бу ҳақда Андхра-Прадеш штатидаги Ғарбий Годавари округи инспектори Долла Жоши Рой маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Дастлабки маълумотларга кўра, бунга заҳарланиш сабаб бўлган. Жабрланганлар сони 800 кишидан ошган.

«Биз коронавирусга қарши тестлар ўтказдик, натижалар манфий чиқди. Шундай экан, бу коронавирус эмаслигини биламиз», — дея Долла Жоши Ройнинг сўзларини келтиради The Guardian.

5 декабрдан буён 848 та касалланиш ҳолати аниқланган. Бир киши вафот этган. Беморлар бош айланиши, бош оғриғи, тутқаноқ тутишидан шикоят қилмоқда. Ҳукумат қайд этишича, касаллик одамдан одамга юқмайди. Times of India маълумотларига кўра, заҳарли хлорорганик бирикмалар ва чивинга қарши воситалар ҳам сабабчи бўлган бўлиши мумкин.

Аввалроқ Элуру шаҳрида бир киши номаълум касалликдан вафот этгани, яна 315 киши худди шу касаллик белгилари билан касалхонага ётқизилгани хабар берилган эди. Касалланганлар 5 декабрь, шанба куни шифокорларга мурожаат қила бошлаган. Ўша куни номаълум касаллик белгилари Элурунинг турли ҳудудларида яшовчи 45 кишида аниқланган.

Ноябрь ойида Сенегалда ўнлаб балиқчилар очиқ океанда номаълум касалликни юқтириб олган эди. Ўшанда Сенегалда (Ғарбий Африкада жойлашган) 200 га яқин киши номаълум касалликка чалинган, улар очиқ океанда уни юқтириб олгани тахмин қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди