Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Стресс киши саломатлигига таъсир қилади. Маълумотларга қараганда, ҳар учинчи аёл сурункали стрессдан азият чекади. Бунга асабийлашганда кортизол ва адреналиннинг кўпайиши жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.

Фото: Freepik

Фото: Freepik

Бош оғриғи

Стресс вақтида миядаги асаблар ва қон томирларга таъсир қиладиган кимёвий моддалар ишлаб чиқарилади. Бу эса мигрен келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Ич қотиши

Сурункали стресс, ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарилишини кўпайтириб, ичаклар фаолиятини сусайтириб, ошқозон-ичак трактининг жиддий ишдан чиқишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида жиғилдон қайнаши, қорн шишиши ва газ ҳосил бўлиши, ич қотиши ва диарея кузатилади. Бу каби ёқимсиз ҳолатлар, ҳаётингизда стресс кўпайиб кетгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Тез-тез кузатиладиган шамоллаш

Стресс иммун тизимини сусайтиргани сабаб ҳам кишида шамоллашлар, хусусан, ЎРВИ кўп кузатилиши мумкин. Агар касалдан бошингиз чиқмайдиган бўлса, асабларингиз чарчаган бўлиши ва дам олишингиз керак бўлиши мумкин.

Ҳуснбузар ва тошма

Стресс гормони кортизол нафақат вазн, балки тери ҳолатига таъсир кўрсатади. Гормон сабаб кўпроқ ёғ ишлаб чиқарилади бу эса ҳуснбузар тошиши ва кўпайишига олиб келади.

Метаболик синдром

Ҳужайралар инсулинга сезувчанлиги сусаяди агар назорат қилинмаса, иккинчи турдаги қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, кортизол гормони глюкозанинг организмга сингишига таъсир кўрсатади. Агар кортизол доимий равишда юқори бўладиган бўлса, ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлиги бузилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова