• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон халқ таълими тизимида 70 млрд сўмлик ўғрилик ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон халқ таълими тизимида 2020 йилнинг 11 ойи давомида 70 миллиард сўмлик ўғрилик ва ўзлаштириш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди, бу ҳолатларга йўл қўйган 100 дан ортиқ масъулга чора кўрилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси фаолияти натижалари тўғрисида навбатдан ташқари бўлиб ўтган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазирлик томонидан қайд этилишича, 2019 йилдан бошлаб барча ҳудудий Ички аудит ва молиявий назорат хизмати аудиторлари вазирликнинг марказий аппарати таркибига ўтказилиб, уларнинг мустақиллиги таъминланган ва ушбу хизматни кучайтириш ишлари амалга оширилмоқда.

    Йиғилишида вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан амалга оширилган ўрганиш ишлари натижасида аниқланган тизимдаги таълим муассасаларида иш ҳақидан ўғрилик, ўзлаштириш ва ортиқча тўловларга йўл қўйганлик ҳолатлари муҳокама қилинди. Маълум бўлишича, тизимда 2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида жами 69,8 миллиард сўм иш ҳақидан ўғрилик, ўзлаштириш ва ортиқча тўловларга йўл қўйилган.

    Бундан ташқари, ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича:

    • 84,3 миллиард сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича бошқа ноқонуний харажатлар;
    • 38,7 миллиард сўм «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда амалга оширилган харидлар;
    • 24,1 миллиард сўм хатлов натижасида аниқланган камчиликлар;
    • 3,9 миллиард сўм бошқа хато ва камчиликлар аниқланган.
    Шу давр мобайнида жами 220,8 миллиард сўм миқдоридаги молиявий хато ва камчиликлар аниқланди. Шундан 110,9 миллиард сўм ёки 50,1 фоизи Ҳисоб палатаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказган ўрганишлар натижасида аниқланган.

    Мисол учун, Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 20,4 миллиард сўм, Жиззах вилояти Зарбдор туманида 7,8 миллиард сўм ҳамда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 4,2 миллиард сўм нақд пул маблағлари ҳисобланган иш ҳақига нисбатан ортиқча олиниб, кассага кирим қилинмаган ва ўзлаштириб юборилган.

    Бундан ташқари, Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 7,9 миллиард сўм, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 4,9 миллиард сўм, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 3,2 миллиард сўм, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 2,9 миллиард сўм, Қамаши туманида 1,8 миллиард сўм ҳамда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 0,9 миллиард сўм маблағ ишламайдиган ходимларга ҳамда ортиқча иш ҳақи ҳисоблаш орқали ўзлаштирилган.

    Ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган 396 та ҳолат бўйича 149 миллиард сўмлик ҳужжатлар тўплами қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

    Шу билан бирга, амалга оширилган профилактика ишлари натижасида 135 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинган ва бартараф этилган.

    Амалга оширилган тадбирлар натижаси бўйича ўтказилган ҳайъат йиғилиши қарори билан молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйган 100 нафардан ортиқ масъул ходимга тегишли интизомий чоралар кўрилиши, ўзлаштирилган маблағларни ундирилиши юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

    «Ўрганиш натижаси бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ва уларни келгусида такрорламаслик юзасидан Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва доимий равишда камерал назорати олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда 9 ойда коррупцияга оид жиноятлар содир этган мансабдор шахслар ҳақидаги маълумот очиқланди
    • Каттақўрғонда йўлларни таъмирдан чиқарилгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 2,4 млрд сўмни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

    02.12.2020, 22:34   Изоҳ (0)   16155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 5 мингга яқин сохта қарор чиқарган судьялар устидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд 11 декабрь куни бошланади

    02.12.2020, 22:22

    Ўзбекистонда 2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади

    02.12.2020, 22:10

    Олий суд: Урганч туманлараро суди судьяси пора олганлиги сабабли лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилган

    02.12.2020, 21:32

    Екатеринбургда содир бўлган ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этди

    02.12.2020, 20:59

    Ашраф Ғани Шавкат Мирзиёевга афғонлараро тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди

    02.12.2020, 20:11

    Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

    02.12.2020, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Евроиттифоқ Украина орқали Россияга ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда — ОАВ

    Дунё | 19 июл, 20:40

    “Манчестер Сити” футболчиси ўзига янги жамоа қидирмоқда

    Спорт | 19 июл, 20:15

    Трамп стейблкоинни доллар билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Дунё | 19 июл, 20:12

    Ғазода биноларнинг 88 фоиздан ортиғи Исроил томонидан вайрон қилинган

    Дунё | 19 июл, 19:40

    Мадуро Салвадор президентини депортация қилинган венесуэлаликларни қийноққа солишда айблади

    Дунё | 19 июл, 19:10

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13

    “Ливерпуль” Бундеслигада ўйнайдиган ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 19 июл, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.