«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Фото: «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали

Ушбу унвон ерости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантиришда хизмат кўрсатган геология, геофизика, гидрогеология, томография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда Алишер Навоий ордени таъсис этилиши ҳақида маълум қилинганди