• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Лейпциг университети тарихи ва бугуни: 600 йиллик қадриятлар ва новаторлик ўчоғи

    Лейпциг университети Германия олий таълим муассасалари орасида Гейделберг университетидан кейин иккинчи ўринда турувчи қадимий университетлардан бири саналади. 2009 йилда шу куни Лейпциг университети 600 йиллик юбилейини нишонлади. «Дарё» сана муносабати билан университет тарихи, таълим ва факультетлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Университетнинг ташкил топиши

    1409 йилда Прагадаги Карл университетида гусчилар ҳаракати натижасида мингга яқин немис профессор ўқитувчилари ва талабалари Лейпцигга кўчиб ўтди ва факультет ташкил қилди. Шаҳар ҳокимияти университетга зудлик билан Питерштрасседан жой ажратди. Саксония курфюрсти Фридрих I Жангчи ва Вилгелм II Бой университетни таъминлаш учун йилига 500 гулден ажратди.

    Фото: picture-alliance.com

    1409 йилнинг иккинчи декабрида теолог олим Иоганнес Отто фон Мюнстерберг ректор этиб тайинланди ва университет низомини ўқиб эшиттирди. 1415 йилда тиббиёт факультети, 1446 йилда юриспруденсия факультети ташкил қилинди. 1543 йилда эса Албертина кутубхонаси очилди. Университет курфюрстлар томонидан тақдим қилинган ерларга мустақил тарзда эгалик қилар ва даромад оларди. XIX аср охирларига келиб Лейпциг университети 18,5 миллион марка фойда оларди. Университет кутубхонасида XIX асрнинг охирида 438 минг дона китоб ва тўрт минг дона қўлёзмалар сақланарди.

    Лейпциг университетининг ташриф қоғози

    Кейинги асрларда Лейпциг университети талабалари ва профессорлари миқдори ҳамда шаҳар аҳолиси сони ҳам кескин тарзда кўпайиб борди. XIX асрга келиб университет Германиядаги илмий тафаккурнинг маркази сифатида танилишга улгурди. Университет майдони кенгайди, талабалар сони ҳам ортди. Университетда янги ўқув бинолари пайдо бўлди ва машҳур Албертина кутубхонаси ҳам янги бинодан жой олди.

    ХХ асрнинг бошларига келиб аёллар ҳам университетда ўқиш имкониятини қўлга киритди. Натижада, университет талабалари сони 12 минг нафарга етди. Насистларнинг ҳокимият тепасига келиши натижасида университет талабалар сони бир минг беш юз нафарга тушиб кетди.

    Иккинчи жаҳон урушида Лейпциг университетининг кўп бинолари яксон қилинганди. Шунга қарамасдан, 1946 йилда Лейпциг университети қайтадан очилди. 1953 йилда Лейпциг университети Карл Маркс номидаги университетга айланди. Лейпциг университетида шу даврдан бошлаб факультетлар сони кўпайиши билан биргаликда, талабалар сони ҳам орта бошлайди. ХХ асрнинг 80 йилларига келиб университетда турли давлатлардан келган 40 мингдан зиёд талабалар таҳсил оларди. Лейпциг ўзига хос талабалар шаҳри номини ҳам олди.

    Тикланган эски ном

    1990 йилда Германиянинг бирлашуви воқеаларидан сўнг Лейпциг университетига аввалги номини қайтариб беришди. Ҳозирда университетда 14 факультет мавжуд бўлиб, улардан 28 мингини хорижий талабалар ташкил қилади. Бу талабалар орасида Хитой, Вьетнам, Россия, Украина ва Польшадан келган талабалар кўпчиликни ташкил этади.

    ХХ асрнинг 80 йилларига солиштирганда собиқ Совет Иттифоқидан келган талабалар сони анча қисқарди. Университет матбуот котиби фикрича, бунинг сабабларини тушуниш қийин эмас. Совет Иттифоқи парчаланиб кетди, Германия бирлашди.

    Лейпциг университетининг янги майдони.

    Лейпциг университетининг янги майдони.
    Фото: Picture-alliance

    Университетнинг бугунги ҳаёти

    Университет расмий вакили Тобиас Хён назарида, айни пайтда собиқ совет республикаларидан келиб ўқиётган талабалар сони анча ортди. Улар Лейпциг университетида иқтисод, кимё, информатика, математика ва немис тили борасида ўз билимларини янада оширмоқда.

    Университет бугунда халқаро талабаларни нимаси билан ўзига жалб қилмоқда? Аввало, 600 йиллик анъаналари ва удуми халқаро талабалар орасида тилга тушган. Бундан ташқари, айни пайтда университетда 150 та соҳа бўйича ҳам бакалавр, ҳам магистр даражасини олиш имконияти мавжудлиги ҳам ютуқ ҳисобланади.

    Лейпциг бўлғуси кадрлар учун ўз назарияларини амалиёт билан боғлаш имкониятини ҳам бериб келмоқда. Макс Планк, Лейбниц, Фраунгофер ва Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш маркази каби тадқиқот институтлари бўлғуси кадрларга энг замонавий қулайликларни яратмоқда. Шунингдек, Лейпциг кутубхонасида 1913 йилдан бери нашр этилган китобларнинг бетакрор жамланмаси ҳам талабаларни бу даргоҳга жалб қилиб келмоқда.

    Ниҳоят, университетда Иоган Вольфганг Гёте, Роберт Шуман, Рихард Вагнер, Фридрих Ницше, Готфрид Лейбниц каби таниқли шахсларнинг ҳам таҳсил олгани Лейпциг университетини танловчи талаба номзодлар орасида анча машҳур. Ҳозирги давр сиёсатчиларидан Ангела Меркель, собиқ Германия ташқи ишлар вазири Ганс Дитрих Геншер ва Чили президенти Мишель Бачелет ҳам айнан ушбу университетда таҳсил олган эди.

    Фото: Google Photos

    Лейпциг университетининг ўзига хос жиҳатлари:

    • энг қадимги университетлардан бири;
    • германиядаги университетлар рейтингида юқори ўринда;
    • стратегик йўналишларда тадқиқотлар олиб борилади;
    • 150 та тадқиқот институтига эга;
    • халқаро бизнес бошқаруви дастурлари борасида таълим беради;
    • талабалар алмашинуви дастурлари яхши йўлга қўйилган;
    • университетда диншунослик, юриспруденсия, филология, педагогика, шарқшунослик, иқтисод, кимё, математика ва информатика, тиббиёт, биотехнологиялар ва психология, физика ҳамда ветеринария бўйича керакли даражаларга эга бўлиш мумкин.
    Мазкур соҳаларни тамомлаган талабаларга бакалавр, магистр ва фан доктори каби илмий даражалар берилиши кафолатланган.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    02.12.2020, 17:11   Изоҳ (0)   26449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус фаоллигини сўндирувчи дамлама номи маълум бўлди

    22.11.2020, 11:55

    NASA коронавирус сабаб сайёранинг қанчалик тозаланганини намойиш этди (видео)

    19.11.2020, 10:00

    Олимлар коронавирус мутациясининг вакцинани қабул қилишга киришувчанлиги кучли эканини билдирди

    16.11.2020, 07:29

    Америкалик олимлар: «Коронавирус мутацияга учради, бироқ унинг хавфлилик даражаси ортмаган»

    14.11.2020, 18:59

    Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D моделини яратди

    12.11.2020, 10:58

    Японияда кўршапалакларнинг 7 йил аввал олинган биоматериалида SARS-CoV-2’га ўхшаш вирус топилди

    09.11.2020, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:38

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Олимпик мобиуз”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 2 июл, 22:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.