Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов уни спортга нима қайтара олишини айтди.

Фото: UFC

«Чемпионлик унвони билан ўзимни яхши ҳис қиляпман. Вақти келиб бу соврин вакант бўлади. Бундан баҳра олишимга қўйиб беринг, уни мендан тортиб олишга намунча ошиқяпсиз? Бу ҳақида ҳозирча ўйламадим.

Дэйна Уайт мени нима орқали қайтариши мумкин? Биринчи навбатда пул таклиф қилади. Мени бирорта рақиб билан ҳайрон қолдириш қийин. Конор Макгрегор — Дастин Порье жанги? Уларнинг иккисини ҳам таслим этганман, улар чемпион эди — иккиси ҳам таслим бўлди. Уларга қарши жанг қилиш мен учун қизиқ эмас.

Эшак ғалаба қозонмагунча, от чопишни бошламайди. Агар Дэйна 100 миллион доллар таклиф қиладиган бўлса, мана бу муаммо бўлади», — дейди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб енгил вазн тоифаси чемпионлигини уч бор — Конор Макгрегор, Дастин Порье ва Жастин Гэтжига қарши жангларда ҳимоя қилди. UFC 254 мусобақаси доирасида Гэтжига қарши кечган жангдаги ғалабадан кейин россиялик спортчи фаолиятини якунлашини маълум қилганди.