• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Барчанинг барчага қарши уруши». Югославия социалистик федерациясининг парвози ва интиҳоси

    «Дарё» ҳам диний мансублик илдизига қурилган, ҳам миллатлараро уруш сифатида талқин қилинган Югославия тарихидаги энг қонли урушлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Бир-бирига қарши миллат мамлакати

    1941—1945 йиллардаги воқеалар Югославия тарихидаги энг қонли воқеалар сифатида тарихда қолди. Югославияда юз берган бу давр воқеаларини тарихчилар «барчанинг барчага қарши уруши» даври деб аташи ҳам бежизга эмас. Югославия Германия ва Италияга қарши курашиши билан биргаликда мамлакатда турли сиёсий, этник ва диний мансубликка оид гуруҳлар ҳам ташқи душман хавф солиб турган бир вақтда бир-бирига қарши кураш олиб борди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ички низонинг энг шафқатсиз жиҳати шунда эдики, аксар югославлар ана шу ички низоларнинг қурбонига айланди. Шу сабабдан ҳам «ўзингдан чиққан балога қайга борасан давога» деб айтишгани бежиз эмас. Самюэль Хантингтон ўзининг «Тамаддунлар тўқнашуви» асарида бу «тўқнашувларнинг ўта қонли ва шафқатсиз кечиши» ҳақида ёзганида Югославиядаги воқеаларни ҳам назарда тутганди. Мамлакат ҳудудидаги миллатларнинг бир-бирига нисбатан адовати шу даражада кучли эдики, бу миллатларни ягона байроқ ва мафкура остида бирлаштиришни тасаввур ҳам қилиб бўлмасди.

    Югославия парадокси

    Тарих ғилдираги бир айланди-ю тарқоқлик, айирмачиликни маъқул кўрувчи, марказлашишга тиш тирноғи билан қарши турувчи кучлар бир лаҳзада кучли марказлашган ҳокимият тузишни истаб қолди. Турли дин, турли миллат яшаган мамлакатда марказлашган ҳокимият тузишнинг ягона йўли эса хорватлар-у, серблар, серблар ва бошқонлар миллий ва диний мансубликни ерга кўмиши керак эди. Бу икки айирувчи тушунча ерга шу қадар чуқур кўмилиши эса бирлашган, кучли Югославияни жанубий славян халқларининг мустақил давлатини ташкил қилишга ёрдам берарди.

    Бирлаштирувчи ғоя эса коммунистик мафкура бўлди. 1942 йилда коммунистик партия етакчиси Иосиф Броз Тито коммунистлардан иборат Югославия миллий озодлик ҳаракатини тузди. Броз Тито раҳнамолиги остидаги бу кучлар энг қудратли кучга айланди ва италянлар, немислар ва хорват усташлари серб фашистларига қарши жангларда сезиларли ғалабаларни қўлга кирита бошлайди. Натижада Югославия Миллий озодлик армияси барча ташқи ва ички душманларини мағлуб қилди ва мамлакатдаги энг қудратли кучга айланди.

    Югославия коммунистик партиясининг мамлакатдаги обрўси шу даражада кучлилигидан коммунистлар урушдан сўнг ўтказилган сайловларда катта ғалабани қўлга киритди. 1945 йилнинг 29 ноябрь санасида Югославия скупшинаси — парламенти бир овоздан Иосиф Броз Тито раҳбарлиги остида Югославия Миллий Федератив Республикаси ташкил қилинганини эълон қилди. Иосиф Тито Югославияда социализм барпо қилиш ишларига шўнғиб кетди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Иосиф Броз Тито ва социализмнинг русча модели

    Югославия раҳбарияти датлабки йилларда социализм қуришни эълон қилар экан, рус социализмини бутунлай кўчира бошлади: мажбурий национализация (корхоналарни давлат тасарруфига олиш), жадаллаштирилган саноатлаштириш, оммавий коллективлаштириш, давлатнинг режали иқтисодиёт бошқаруви, нокоммунистик партия ва ҳаракатларнинг тақиқланиши ва «дин афюндир» шиори остида динга қарши кураш.

    Бироқ Югославия раҳбарияти ички ва ташқи сиёсатда бутунлай мустақил сиёсат олиб бориши — Совет Иттифоқининг бу жабҳада аралашувига йўл қўймаслик асосийси эди. Шу туфайли орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, 1948 йилда Югославия ва Совет Иттифоқи ўртасида низо келиб чиқди. Югославия социалистик мамлакатлар тарафидан яккалаб қўйилди. Бу эса Югославиянинг ички ва ташқи сиёсатини ўзгартириб юборган омил бўлди.

    Югославия социализм қуришнинг русча моделидан воз кечди ва югославча социализм моделини эълон қилди. Тито ва унинг сафдошлари назарида Совет Иттифоқи ва унинг иттифоқчи мамлакатларидаги коммунистик партия оёғи ердан узилган, меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилмай қўйган бюрократик этатик махлуққа айланиб қолганди. Шу сабабли Тито назарида марказий ҳокимиятнинг қудратини сусайтирган ҳолда, аввало, иқтисодда маҳаллий бошқарувни рағбатлантириш югославча социализмнинг янги моҳиятини ташкил қилиши белгиланди.

    Корхоналарга ўз даромадларининг маълум бир қисмини ўзларининг эҳтиёжларига қараб ишлатишига йўл қўйилди. Режали иқтисодиёт эндиликда аста-секинлик билан барҳам топди. Завод ва фабрикаларда директорларни сайлайдиган ва маъмурий бошқарувни амалга оширадиган ишчиларнинг ўзларидан иборат ишчилар кенгашлари ташкил қилинди. Қишлоқ хўжалигини тотал колхозлаштириш сиёсатидан воз кечилди ва маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликлари ташкил қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хизмат кўрсатиш соҳасида хусусий корхоналарга рухсат берилди. Тито назарида юқори ижро ҳокимиятларининг қуйи органлардаги иштирокини камайтирмасдан туриб давлатни самарали бошқариб бўлмасди. Айни шу мақсадда маҳаллий бошқарув органлари бўлган халқ кенгашлари жорий қилинди. Югославияда федератив бошқарув тизими ташкил топади. Тито бундай сиёсат кўп миллатли Югославия халқларининг бир-бирларига нисбатан адоватини унутишга ва Югославия таркибига кирган ҳар бир халқнинг сиёсий тенглигига асосланган жамият бўлишига умид қилди. 1963 йилдан бошлаб мамлакат расмий тарзда Югославия Социалистик Федератив Республикаси сифатида номлана бошлади.

    Титочиликнинг юзага келиши

    1948 йилга келиб расмий Кремль ва Белград ўртасидаги сиёсий вазият ниҳоятда таранглашиб кетди. Бунинг сабаблари нимада эди? Аввало, Иккинчи жаҳон уруши даврида Тито бошчилигидаги қўшинлар Италиянинг шимолий шарқида жойлашган Триест шаҳрини иттифоқчи қўшинлардан олдинроқ босиб олди. Мазкур воқеа Сталиннинг ғарб билан муносабатларини чиппакка чиқаришига бир баҳя қолди. Кремль расмий Белграднинг ёнини олган ҳолда ғарб билан муносабатларни мувозанатга солишга муваффақ бўлди-ю, Титони ўзбилармонликда танқид қилди.

    Иккинчи жаҳон урушидан сўнг расмий Кремль коммунистик мафкура тартиби ўрнатилган мамлакатларни ўз ўқи атрофида бирлаштиришга ва совуқ уруш даврида коллектив хавфсизлик доктринасини эълон қилган пайтда Югославия раҳбарияти болгар-югослав федерациясини ташкил қилиш, Албанияни Югославия таркибига қўшиш, грек коммунистларини қўллаб-қувватлаш борасида расмий Кремлга ёқмайдиган сиёсат олиб борди. Титонинг сиёсати танқид қилинди. Кремль тарафдорлари Югославияда хоинликда айбланди ва қатл қилинди. 1948 йилнинг 28 июнь санасида КПСС Марказий Қўмитаси мажлисида Сталин Югославия раҳбарини қаттиқ танқид қилди. Броз Титонинг ҳурмача қилиқлари Сталиннинг ҳиқилдоғига келганди. Натижада Броз Тито ва Сталин ўртасидаги ихтилофлар бутун жамоатчиликнинг эътиборига тушди.

    «Югославиянинг АҚШ билан ҳарбий-сиёсий иттифоқи мамлакатнинг де-факто НАТОга аъзолигини билдиради,» Альчиде де Гаспери, Италия бош вазири

    Айнан шу даврдан бошлаб Броз Тито Югославия социалистик давлатининг тамойилларини қайтадан кўриб чиқишга жазм қилди. Тарихчи олимлар бу даврдаги Тито ғояларини «Титочилик» деб ҳам номлайди. Титочилик нималарда кўринади деган саволга эса қуйидагича аниқлик киритиш мумкин: аввало, титочилик капиталист тузумидаги мамлакатлар билан тинчлик ва шерикчилик асосида ҳамкорлик қилишни назарда тутарди. Шу мақсадда АҚШ ва Югославия 1951 йилда «Ўзаро хавфсизликни таъминлаш» борасида шартнома имзолайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ назарида Югославия Совет Иттифоқини тийиб турувчи ва мувозанатни сақловчи восита бўлиши лозим эди. Югославия эса бу шартномадан Совет Иттифоқи Югославияга қарши ҳарбий амалиёт бошлайдиган бўлса, АҚШнинг ёрдамга келишини назарда тутади. Иккинчидан, титочилик ўзида қўшилмаслик ҳаракатини акс эттирганди. Мазкур тамойил фақат Совет Иттифоқига нисбатан йўналтирилган бўлса-да, Тито ғарб билан турли ҳарбий иттифоқчилик шартномаларига киришини маҳрум қилмасди. Тито ҳукумати шу боисдан расмий Кремль етакчилигидаги Иқтисодий ёрдам кенгашига киришдан бош тортади.

    Титочиликнинг иккинчи муҳим жиҳати миллати серб бўлган Эдвард Кардель илгари сурган ўз-ўзини бошқарувчи социализм ғояси бўлди. Унинг ғоясига кўра, қуйи бўғимдаги ҳокимият органларининг масаласи айнан ишчиларнинг ўзлари тарафидан кўриб чиқилишини назарда тутарди. Айнан шу сабабли расмий Кремль Титони троцкизм ва корпоративлик тамойилларини қабул қилганлигида айбларди. Бу эса Югославияда бозор иқтисодиётига асосланган социализмни юзага келтирганди.

    Қисқа муваффақият

    Ҳам ғарб, ҳам социалистик лагер билан яхши алоқаларни йўлга қўя олган Югославия иқтисодиётда сезиларли ютуқларга эришди ва дунёнинг барқарор ривожланаётган мамлакати сифатида эътироф этила бошлади. Сайёҳлик соҳаси эса Югославиянинг асосий даромад манбайига айланди. Ғарб билан яқин алоқалар натижасида Югославия хориж кредитлари ва технологиялари ёмғири остида қолди.

    1970 йилларга борганда капиталистик мамлакатлар назарида Югославия социалистик тузумга эга бўлган бетакрор мамлакат сифатида тасаввур уйғотди. Югославларнинг юқори ҳаёт тарзи социалистик демократия билан баҳолана бошланди. Қизиқ жиҳат шундаки, Тито шахсиятининг улуғланиши мамлакатдаги либерал ислоҳотлар билан қоришиб кетган эди. Шунга қарамасдан, келажакдаги чуқур иқтисодий, ижтимоий, сиёсий можаролар тўлқини ўзи ҳақида дарак берар, аммо Югославия раҳбарияти наздида ҳамон мамлакат «мусаффо осмон» эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1970 йилга келиб дунё бозорида нефть ва замонавий технологияларга бўлган талабнинг ўсиши натижасида социалистик Югославия Федератив Республикасининг ҳам харажатлари кескин ошиб кетди. 1980 йилларга келиб Югославиянинг совет республикаларига экспорт ҳажми ҳам қисқарди. Бу Югославия иқтисодиётига фожиавий таъсир қилди. Саноатнинг ўсиши секинлашди, инфляция, ишсизлик даражаси ва мамлакат қарзи ортди. Жамиятда эса миллатчиликка берилган кайфият ҳам ошиб борди.

    Тито ҳукумати ягона Югослав халқини вужудга келтириш ғояси амалда қумдан қурилган қасрга ўхшаб қулаб борарди. Тито адашганди. Халқлар ўртасидаги тинчлик, энг аввало, доимий мулоқот ва диалоглар асносига қурилишини инобатга олмаган, миллий ва диний тафовутларга эга мамлакатда азалий оғриқлар сурункали тус олаётганига беэътибор қараб келганди. Югославия халқи турли кайфиятдаги миллатчиликни шиор қилиб олган гуруҳларнинг исканжасига тушганди. Келажак таҳдидли тус олаётганди. 1980 йилда маршал Тито ҳаётдан кўз юмди ва унинг сиёсатини давом эттира оладиган сиёсий меросхўр мавжуд эмасди. Натижада Югославия шиддат билан Иккинчи жаҳон урушидан кейин юз берган энг қонли можаролар гирдобига шўнғиди. Мамлакатда ажал руҳи кеза бошлади.

    1987 йилда Слободан Милошевишнинг Косоводаги албанлар миллатчилигини тинчлантиришга уринган саъй-ҳаракатлари тез орада ўз салбий натижасини берди. Югославия Тито орзу қилган бир халқ миллатлараро зиддиятлар натижасида парокандалик ва бўлинишга, кўплаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келди. Бу қандай юз бергани эса мутлақо бошқа тафсилот.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    02.12.2020, 11:47   Изоҳ (0)   12946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Венесуэла президенти Николас Мадуро истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди

    02.12.2020, 11:35

    «Таҳдидларингизга тупурдим». Навальнийнинг гаплари юзасидан экстремизмга текширув бошланганидан сўнг Путинга мурожаат қилди

    02.12.2020, 10:13

    Париждаги Эйфель минораси 16 декабрдан ташриф буюрувчилар учун очилади

    02.12.2020, 09:10

    Эдвард Сноуден Америка паспортини сақлаган ҳолда Россия фуқаролигини олишга қарор қилди

    02.12.2020, 08:43

    Литвадаги фермада коронавирус тарқалгани сабабли 40 мингта қоракўзан йўқ қилинади

    02.12.2020, 07:39

    Швецияда 41 ёшли ўғлини 28 йил уй қамоғида сақлаган аёл қўлга олинди

    02.12.2020, 07:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    Дунё | 7 июн, 11:05

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    Аёллар саҳифаси | 7 июн, 10:50

    Остон Ўруновнинг ўрнига қайси футболчи йиғинга жалб этилгани маълум қилинди

    Спорт | 7 июн, 10:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.