• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойда 100 минг кишини олиб кетган офат. Дунёда расман қайд этилган биринчи зилзила тарихи

    Ҳозирги замонавий дунёда ҳамма нарсанинг ўз статистикаси ва ҳисоб-китоби бор. Шунингдек, ер силкинишлари, табиий офатлар билан шуғулланувчи алоҳида одамлар ҳам мавжуд. Биринчи марта расман қайд этилган табиий офат қайси ва у қандай бўлган деб ўйлайсиз? «Дарё» бугун шу ҳақида маълумот беради.

    Табиат инжиқликлари жуда ҳам кўп. Табиий офатларнинг кутилмаганда келиши эса кўплаб нарсаларга зиён етказади. Қайд этилган биринчи табиий офат – ер қимирлаши милоддан аввалги 1731 йилда (баъзи манбаларда 1831 йил)  Хитойда содир бўлган эди. Ушбу зилзила ҳақида кўп маълумот бўлмаса-да, у зилзила ва табиий офат тўғрисидаги биринчи ёзма ҳисобот сифатида ажралиб туради. Зилзила Тай тоғида содир бўлгани учун «Тай тоғи зилзиласи» деб айтилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Интернетда келтирилган маълумотларга ишонадиган бўлсак, табиий офат натижасида 100 минглаб инсонларнинг ёстиғи қуриган. Аммо Хитойнинг ўша пайтдаги иқтидордаги сулоласининг хронологик китобида қурбонлар сони келтирилмаган.

    Ушбу тоғ Хитой маданиятидаги бешта Буюк тоғлардан бири бўлиб, қуёш чиқиши, туғилиши ва янгиланиши билан боғлиқ. Хитойда Тай тоғи муқаддас саналишининг яна бир сабаби шуки, у ерда одамлар худо билан тўғридан-тўғри алоқа қилишларига ишонарди.  Сейсмик жиҳатдан эса Тай тоғи баландлиги шимолдан жанубга ўсиб, бурилишга тўсқинлик қилувчи тоғ ҳисобланади.

    Америкалик ёзувчи Гордон Мелтоннинг Faiths Across Time: 5 000 years of religious history китобида ушбу зилзила ҳам эслаб ўтилади. Унга кўра, 100 мингдан ортиқ инсонларни қурбонга айлантирган зилзила Ся сулоласининг 16-қироли Фа ҳукмронлигининг еттинчи йилида содир бўлган эди.

    Милоддан аввалги зилзила Хитой тарихидаги энг йириги эмас, ундан олдин ҳам хитойликлар зилзиладан катта талафот кўрган. Буюк Хитой зилзиласи 1556 йилда содир бўлган. Ушбу ер силкиниши нафақат Хитой, балки бутун инсоният тарихидаги энг кўп қурбонли зилзила бўлган – 830 мингга яқин инсон.

    Бундай кўп сонли ўлимнинг бир нечта сабаблари бор:
    • Биринчидан, Хитой аҳолиси азалдан зич жойлашган. Масалан, 1851 йилда бутун дунё аҳолисининг 40 фоизи, 2000 йилга келиб эса, тахминан, 30 фоизи айнан Хитойда яшаган;
    • Иккинчидан, аҳолининг аксарияти ерости шокларига чидамли бўлмаган уйларда ва тоғ ёнбағрида қазилган ғорларда истиқомат қилган;
    • Учинчидан, ер силкиниши тонгги 5 да содир бўлган. Бу вақтда аксар одамлар ўз уйларида бўлишган ва яширинишга, қочишга шароити бўлмаган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хитойнинг яқин охирги юз йилликдаги зилзилалар тафсилотларига назар ташлайдиган бўлсак, бундан роппа-роса бир аср олдин 240 минг кишининг ўлимига сабабчи бўлган 8,5 магнитудали зилзила содир бўлди. 1970 йилда содир бўлган силкинишда 15 мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган бўлса, яна 32 мингдан кўпроқ киши жароҳатланди.

    1976 йилнинг 28 июлида магнитудаси 7,9 баллга тенг бўлган зилзилада эпимарказнинг (Таншан) аксарият жойлари харобаларга айланди. Ҳодисадан уч йил ўтиб қурбон бўлганлар сони расман очиқланди. Расмий маълумотга кўра, 250 минг киши ҳаётдан зилзила сабаб кўз юмди.  Аммо Гонконг газетаси 655 мингдан ортиқ инсон қурбон бўлган, деб ёзган эди.

    Европада зилзила милоддан аввалги 580 йилга келиб тилга олина бошланди. Европа тарихидаги энг вайронкор зилзила Италиянинг жанубий қисмида жойлашган Мессина бўғозини уриб, Сицилиядаги Мессина ва Италия материкидаги Регжио ди Калабрия шаҳарларини текислади. Содир бўлган зилзила ва сунами оқибатида 100 мингдан зиёд одам вафот этди. Италиянинг айнан мана шу ҳудудлари энг сейсмоактив ҳисобланади, уни «рақсга тушувчи ер» деб ҳам аташади.

    Италиядаги қурбонларнинг тенг ярмини талаб қилган 1755 йилдаги Португалия зилзиласи Лиссабонни вайронага айлантирган эди. 10 дақиқа давомида учта силкиниш тўсатдан Лиссабонга етиб келди. Зилзилаларнинг энг ёмони 8.0 баллни ташкил этган деб тахмин қилинса-да, аммо бу тахминий кўрсаткич, чунки ўша пайтда ёзув ускуналари бўлмасди. Силкиниш Марокашда ҳам сезилгани айтилади. Мамлакат маданий тарихининг кўп қисми китобларда, санъат ва меъморчиликда сақланиб турар эди, аммо табиий офат туфайли ушбу Лиссабон тарихи ҳам йўқ бўлди.

    Охирги 10 йилликдаги кучли зилзилаларга назар соламиз. 2010 йил 27 февралда Чили қирғоқларида 8,8 балли зилзила содир бўлгани сабабли камида 700 киши ҳалок бўлди. Мамлакатнинг 1,5 миллионга яқин аҳолиси жабр кўрди ва 500 минг уй жиддий зарарланди. Айнан ўша йили Чилидан олдинроқ Гаити ҳам зилзила ўчоғи бўлган эди, унда тахминан 316 минг киши вафот этган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ушбу рўйхатдаги мамлакатлар қаторида Хитой ҳам бор. 2014 йилнинг 3 августида рўй берган 6,2 балли зилзила Хитойнинг Венпинг шаҳри яқинида 700 дан зиёд одамни ўлдирди. Кучли зилзила Хитойнинг жануби-ғарбий қисмининг узоқ ва тоғли қисмида содир бўлди. 12 мингдан ортиқ уй ағдарилиб, қарийб икки минг киши жароҳат олди. Бу 14 йил ичида вилоятда содир бўлган энг кучли зилзила бўлди.

    Бундан беш йил олдин Непал аҳолисининг саккиз минг нафаридан зиёдроғи 7,8 балли зилзила қурбонига айланган эди. БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, саккиз миллион киши зарар кўрган.

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    30.11.2020, 17:09   Изоҳ (0)   94929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БААда бир йўла тўртта осмонўпар бино портлатиш йўли билан бузилди (видео)

    30.11.2020, 16:10

    Пашинян тинчликпарварларни жойлаштириш бўйича Путин билан музокаралар тафсилотларини маълум қилди

    30.11.2020, 11:47

    Байден ит билан ўйнаш вақтида оёғини шикастлаб олди. Трамп унга соғлик тилади

    30.11.2020, 11:22

    Гурбангули Бердимуҳамедов Жо Байденни АҚШ президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади

    30.11.2020, 10:00

    «Дарё» фотосаёҳати: Кемалар, денгиз вокзали, балиқ тутаётган одамлардан иборат Босфор бўғози

    30.11.2020, 09:10

    Эрон президенти ядро физиги ўлдириб кетилганидан кейин хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақида топшириқ берди

    29.11.2020, 23:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.