ФИФА футбол терма жамоаларининг ноябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди.

Фото: «Дарё»

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўтгандаги кўрсаткичга нисбатан бир поғона пастлади. Вадим Абрамов шогирдлари 1283 очко (ўтган ойда 1292) билан 85-ўриндан жой олган. ОФК вакиллари орасида Ўзбекистон термаси 12-поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида Сурия (0:1) ва Ироқ (1:2) терма жамоаларига ютқазди.

Жаҳон Чемпионати саралашида битта гуруҳдан жой олган Саудия Арабистони 67-ўрин, Фаластин — 102, Яман — 145, Сингапур эса 158-ўринда қайд этилган.

Умумий рейтингда ҳамон Бельгия пешқадамлик қилмоқда. Кучли ўнликни Хорватия ва Колумбия терма жамоалари тарк этди, улар ўрнини Мексика ҳамда Италия эгаллаган.

ФИФА рейтингининг топ-10 жамоалари билан танишинг:

1 (1). Бельгия – 1780 очко

2 (2). Франция – 1755

3 (3). Бразилия – 1743

4 (4). Англия – 1670

5 (5). Португалия – 1662

6 (6). Испания – 1645

7 (8). Аргентина – 1642

8 (7). Уругвай – 1639

9 (11). Мексика – 1632

10 (12). Италия – 1625

ОФК жамоалари:

27 (27). Япония — 1502

33 (33). Эрон — 1496

40 (40). Жанубий Корея — 1465

41 (42). Австралия — 1457

59 (57). Қатар — 1387

67 (67). Саудия Арабистони — 1353

69 (70). Ироқ — 1347

74 (74). БАА — 1326

76 (76). Хитой — 1323

76 (79). Сурия — 1313

82 (82). Уммон — 1303

85 (84). Ўзбекистон — 1283

...102 (104). Фаластин — 1204

...

145 (142). Яман — 1071

...

157 (157). Сингапур — 1020