Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иммунитетни мустаҳкамлашда C ва D витаминлари, шунингдек, рух («цинк») энг кўп фойда беради. Бу ҳақда Флорида университетининг Диетология ва овқатланиш кафедраси доценти Кристина Паласиосга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

C витамини инфекцияларга қарши курашда ёрдам берадиган лейкоцитлар учун жуда муҳим. Қиш фаслида айниқса, организмни вирусдан ҳимоя қилиш масаласи долзарб аҳамиятга эга. Паласисос C витаминига бой апельсинлар, грейпфрут, қулупнай, помидор ва клюкваларни истеъмол қилишни маслаҳат берган.

D витамин даражасининг пастлиги катталар ва болаларда респиратор касалликларининг ривожланиш хавфини юзага келтиради, шу сабабли мутахассис шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда керакли қўшимчаларни олишни тавсия қилган.

Рух эса нормал ҳужайралар функционаллиги ва нормал ривожланишида муҳим аҳамиятга эга, шунингдек, иммун тизимининг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатади. Паласиоснинг таъкидлашича, организмда рух концентрацияснинг юқорилиги вирусларнинг қайта тикланишини тўхтатиши мумкин.

Аввалроқ британиялик шифокорлар D витамини етишмовчилигининг хавфли белгиси ҳақида маълумот берган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди