Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу қўшимча харажатларни талаб этилганлиги сабабли Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 10 триллион сўмдан 13,4 триллион сўмгача оширилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Жамғарманинг оширилган 3,4 триллион сўмлик харажатларининг 1,7 триллион сўми Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 триллион сўми халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 11 август кунига қадар жами 10 триллион сўм келиб тушган эди. Улардан 9,87 триллион сўми халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари, 123,5 миллиард сўм эса давлат бюджети ҳисобидан келиб тушгани ва жамғармадан 7,8 триллион сўм сарфлангани маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар