• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 ноябрь куни Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари 12—13 ноябрь кунлари вилоятда бўлиб, шу борадаги вазифаларни белгилаб берган эди. Ҳар бир туман ва шаҳарни жадал ривожлантиришга туртки бериш мақсадида марказий идоралар, жумладан, вазирлик ва тижорат банклари раҳбарлари бириктирилиб, зарур ресурслар ажратилди. 2021 йил Қашқадарёда «Тадбиркорликни ривожлантириш йили» деб эълон қилинди. 10 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этиш мақсади белгиланди.

    Мавзуга доир: «Қашқадарё эли шунга муносибми?» Шавкат Мирзиёев вилоят ўз салоҳиятига мос яшамаётганини кескин танқид қилди

    Йиғилишда ҳар бир туман ва шаҳарнинг «ўсиш нуқталари»га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    «Масалан, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманларида 20 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар яратиш орқали вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлаш даражасини 25 фоизга етказиш мумкин», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

    Шаҳрисабз шаҳри, Нишон, Деҳқонобод, Яккабоғ, Миришкор, Ғузор, Шаҳрисабз, Муборак туманларида ташкил этиладиган 11 та кичик саноат зонасида лойиҳаларни жойлаштириш ва инфратузилмага улаш кераклиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2021 йилда тижорат банклари кредитлари асосида хизмат кўрсатиш соҳасида 650 миллиард сўмлик 500 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

    Давлат раҳбари келгуси икки йилга мўлжалланган 1153 та инвестиция лойиҳасининг иқтисодий-ижтимоий аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Бунда қарийб 1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириб, 19 мингта янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

    Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

    «Темир дафтар»га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш чоралари муҳокама қилинди. Кичик бизнесни ривожлантириш, ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

    Президентнинг вилоятга сафари чоғида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган 81 минг гектар ерни ўзлаштириш, 63 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш белгиланган эди.

    Қарши, Қамаши ва Косон туманларида 1200 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар, Деҳқонобод тумани ҳамда вилоятнинг тоғолди ҳудудларида писта ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил қилиш зарурлиги айтилганди. Йиғилишда шу борадаги ташкилий ва молиявий ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, автомобиль йўлларини таъмирлашга оид масалалар кўриб чиқилди. Турар жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда муҳтож аҳоли учун 5 қаватли энергия тежамкор уйлар қуриш муҳимлиги айтиб ўтилди.

    Ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида қўшимча 100 миллиард сўм ажратилиши қайд этилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 88 та мактабда қўшимча иморат қурилади, 100 тадан кўпроғи эса тўлиқ жиҳозланади, пахса деворли филиаллар ўрнига янги бинолар барпо этилади.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёдаги пахсадан қурилган мактабларни қайта қуриш ва таъмирлаш учун республика бюджетидан 250 млрд сўм ажратилади
    •  Зоир Мирзаев: «Қашқадарёда 2021 йил якунигача пахсадан қурилган мактаблар қолмайди»

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда Қарши шаҳридаги 42-мактаб, шунингдек, туман марказларидаги биттадан шундай муассаса негизида ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.

    Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида бошланган ислоҳотларни самарали ташкил этиш, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш долзарб масала экани таъкидланди.

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга вазирлик ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари билан бирга Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш, тадбиркорларга кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш масалалари ижросини назоратга олиш топширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳар бир инвестиция лойиҳасининг ҳолатини жойига чиқиб, танқидий таҳлил қилиш, муаммоларни самарали ҳал этиш вазифаси қўйилди.

    Сектор раҳбарлари топшириқлар ижроси натижадорлиги юзасидан Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида ҳар ойда ҳисобот бериб бориши белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда Қашқадарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар мутасаддилари лойиҳаларни бажаришга қаратилган режалари юзасидан ахборот берди.

    Мавзуга доир:

    • «Қашқадарё республикада энг кўп коррупцияга йўл қўйган вилоят сифатида қайд этилди» — Зоир Мирзаев
    • «Қуруқ ва баландпарвоз гаплар гапириб, давлатимиз раҳбарининг кўнглини хира қилди». Шерзод Шерматов Қашқадарёдаги собиқ масъул ҳақида гапирди
    • «Ҳаммани ишдан оласан, ишлайман деган одамни қўясан». Президент Қашқадарёдаги сувга масъул раҳбарларни ишдан олишни буюрди
    • Президент танқидидан сўнг Қашқадарёда сувга масъул 3 нафар раҳбар ишдан олинди

    26.11.2020, 21:47   Изоҳ (0)   15204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 55 мингга яқин хонадонда табиий газ таъминотида узилишлар содир бўлаётгани маълум қилинди

    26.11.2020, 21:35

    Сирдарёда 31 ёшли аёл ва унинг вояга етмаган 3 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

    26.11.2020, 21:11

    Чиноздаги пахта нефтбазасида чиққан ёнғинни ўчиришга қарийб 7 соат кетгани маълум бўлди

    26.11.2020, 20:57

    «Лукойл» Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини деярли тўлиқ қайта тиклади

    26.11.2020, 20:34

    Наманганда 35 нафар иқтидорли талабанинг бир йиллик тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди

    26.11.2020, 19:46

    Ўзбекистонда 27 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

    26.11.2020, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.