Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов терма жамоанинг асосий муаммоси ҳақида гапирди.

Фото: ЎФА

Фото: ЎФА
Ҳа, кўпинча гол ўтказиб юборамиз. Бунга сабаб қилиб ҳимоячиларнинг бирга бир вазиятда ўйнай олмаслигини кўрсатиш мумкин. Муаммо болалар футболидаги мураббийларга бориб тақалади. Афсуски, улар болаларни бирга бир ўйнашга ўргатмайди. Бизда болалар футболида ҳам битта ҳужумчи билан ўйналади ва унга қарши тўртта ҳимоячи ўйнайди. Шу сабаб улар сифат эмас, сон эвазига ҳимояланади. Бирга бир вазиятда ўйнашни ўрганмагани катталар футболида ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

«Бунёдкор»да шундай салоҳиятга эга футболчи борми? Албатта, менимча, Ислом Қобилов сўнгги вақтларда бу борада ўсишга эришди. Клубга келган вақтим ҳимоячиларни синовдан ўтказдим. Шундай машқ бор, ҳужумчи ва ҳимоячи бирга бир вазиятда беллашади. Тўғрисини айтсам, Қобилов тўпни қандай олиб қўйишни билмаслиги мен учун «сюрприз» бўлган. Жуда ҳайрон қолгандим, бу мени шок ҳолатига туширганди. Ахир, у олимпия терма жамоасининг асосий футболчиси эди.

Вадим Абрамов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Мавзуга доир:

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар