Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шуҳрат Худойбергенов Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — марказ кўп тармоқли клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 23 ноябрь куни соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи имзоланган, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Тиббиёт фанлари номзоди бўлган Шуҳрат Худойбергенов бунга қадар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимида ишлаб келаётганди.

Ундан аввал академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида хирург-шифокор, катта илмий ходим, бўлим мудири, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори лавозимларида меҳнат қилган.

Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази ва марказнинг кўп тармоқли клиникаси Президентнинг «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2020 йилнинг апрелида ташкил этилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар