Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган икки ўйин 20 ноябрь, жума куни бўлиб ўтди.

Фото: «Пахтакор» ФК

Фото: «Пахтакор» ФК

«Пахтакор» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Достон Ҳамдамов мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Драган Черан «шерлар»нинг иккинчи голини урди. 86-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов пенальтини голга айлантирган ҳолда ҳисобни қисқартирди.

Муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилган «Пахтакор» 59 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Қўқонликлар (38) эса 5-поғонага тушиб кетди.

Яна бир ўйин «Навбаҳор» ва «Сурхон» жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Забиҳилло Ўринбоев наманганликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида ҳисоб ўзгариши мумкин эди, бироқ «Навбаҳор» сардори Азим Аҳмедов пенальтидан унумли фойдалана олмади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

23-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Coca-Cola Суперлига

23-тур баҳслари

20 ноябрь, жума

«Пахтакор» — «Қўқон-1912» 2:1

Голлар: 1:0 – 6 Ҳамдамов, 2:0 – 81 Черан, 2:1 – 86, пенальти Холмуҳаммедов.

«Пахтакор»: 25.Элдор Суюнов, 34.Фаррух Сайфиев, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец (23. Шерзод Аъзамов, 41), 4.Акрамжон Комилов, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (7. Садриддин Абдуллаев, 68), 17.Достонбек Ҳамдамов (28. Диёр Холматов, 85), 10.Драган Черан, 8.Асадбек Собиржонов (18. Хожимат Эркинов, 68), 11. Игор Сергеев (76. Улуғбек Ҳошимов, 85).

«Қўқон-1912»: 1.Ботирали Эргашев, 3.Бобир Акбаров, 10.Қувондиқ Рўзиев (17.Музаффар Музаффаров, 71), 13.Сардор Азимов (99.Бек Абдуллаев, 87), 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов (91.Якуба Бамба, 71), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков (4.Собит Синдаров, 87), 33.Иван Ёсович, 69.Филип Раевац (19.Ҳамидилло Абдухамидов, 83), 70.Мурод Холмуҳаммедов.

Огоҳлантиришлар: Сайфиев (58), Раевац (60), Комилов (75).

«Навбаҳор» — «Сурхон» 1:0

Гол: 1:0 – 19 Ўринбоев.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловёв (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 89), 18.Сардар Теляков, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игор Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 88.Руслан Болов (70.Аббос Ғуломов, 73), 95.Забиҳилло Ўринбоев.

«Сурхон»: 45.Акбар Тўраев, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 8.Шерзод Каримов (7.Низомжон Норов, 90+1), 10.Шавкат Саломов, 11.Александр Касян, 17.Сардор Сулаймонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.

Огоҳлантиришлар: Болов (22), Касян (75).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар