Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қўқонда ёғоч, шакар, ширинликлар савдоси билан шуғулланадиган тадбиркор И.И.га нисбатан содир этилган ўғирлик жиноятида тадбиркорнинг ўз хотини, З.И., унинг ҳайдовчиси О.И., хотинининг дугонаси ва дугонасининг турмуш ўртоғи А.Д. ва Р.У. ҳамда Қўқон шаҳрида машҳур бўлган фолбин М.А.га нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилганди.

Текширувлар натижасида йирик ўғриликда қатнашганларнинг бири Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьясининг (аёл) ўғли эканлиги аниқланди.

«Xabar.uz»нинг маълум қилишича, судьянинг ўғли унга 1500 АҚШ долларга сотиб олинган аёллар пальтосини совға қилган. Кўп ўтмай, ўғил қўқонлик оилавий тадбиркорнинг аёли билан жиноий тил бириктирган ҳолда ўша хонадондан 680 минг АҚШ доллари ўғирлагани ошкор бўлиб, қамоққа олинади.

Дастлабки тергов жараёнида ўғирланган пулларга сотиб олинган пальто, қатор мулклар ва моддий қийматликлар аниқланади.

Жиноий йўл билан орттирилгани аниқланган мулк ва бошқа моддий қийматликлар суд ҳукмига биноан Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими томонидан сотилиб, тушган пуллар зарарни қоплашга йўналтирилади.

Фарғонадаги «Континент имкон баҳо» МЧЖ мутахассислари пальтога уч жуфт тақинчоқларни (улар ҳам ўғирланган пулга сотиб олинган) қўшиб ҳисоблаб, умумий 2 100 000 сўм нарх чиқарган.

Аввалроқ Бухорода қўшнисининг уйидан қиймати 8,5 миллион сўмлик буюмларни ўғирлаган 17 ёшли қиз қўлга олингани ҳамда фуқароларнинг салкам 500 миллион сўмлик қорамолларини алдов йўли билан қўлга киритиб, сотиб юборган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар