Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Пахтакор» жамоаси Суперлига 2020 йилги мавсуми тугашига уч тур қолганда чемпионлик масаласини ҳал қилди.

Фото: «Пахтакор» ФК

Фото: «Пахтакор» ФК

«Шерлар»нинг энг яқин таъқибчиси «Насаф» Coca-Cola Суперлига 23-турида «Сўғдиёна»га ютқазиб қўйди (1:3) ва бу орқали Тошкент клубига етиб олиш имкониятини йўққа чиқарди. Бундан ташқари, «Пахтакор» 23-тур ўйинини ҳам ғалаба билан якунлади.

Шу тариқа Шота Арвеладзе қўл остидаги жамоа кетма-кет иккинчи йили ва ўз тарихида 13 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Бундан аввал «Пахтакор» 1992, 1998, 2002—2007, 2012, 2014, 2015, 2019 йилларда Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланганди. Бу чемпионат рекорди ҳисобланади.

Шу тариқа «Пахтакор» Осиё Чемпионлар Лигасининг 2021 йилги мавсуми гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл оладиган бўлди. 2020 йилги мавсумда жамоа чорак финалга қадар етиб борганди.

Арвеладзе шогирдларининг кейинги ўйинлари «Насаф», «Локомотив» ва «Андижон»га қарши бўлади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар