Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон терма жамоаси 17 ноябрь, сешанба куни Ироқ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Фото: ЎФА

Фото: ЎФА

Учрашув Вадим Абрамов шогирдларининг устунлиги остида бошланди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ҳожимат Эркиновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Достон Ҳамдамов голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда ироқликлар фаолликни оширди, айниқса рақибнинг қарши ҳужумлари хавфли тус олди. Ана шундай қарши ҳужумларнинг бири самарали якунланди. Моҳанад Алининг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтаришда хатога йўл қўйди ва ҳисоб тенглашди.

Голдан кейин устунлик Ироқ томонига ўтди. Учрашув якунланиши арафасида ишланган пенальтини Али Аднан голга айлантирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Голлар видеосини бу ерда кўриш мумкин — видео

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги иккинчи ўртоқлик ўйинини ҳам бой берди. Аввалроқ Абрамов жамоаси Сурия ютқазганди (0:1).

Ўртоқлик учрашуви

17 ноябрь, чоршанба

Ўзбекистон — Ироқ 1:2

Голлар: 1:0 – 39, пенальти Ҳамдамов, 1:1 – 63 Моҳанад Али, 1:2 – 85, пенальти Али Аднан.

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Азиз Ғаниев, Рустам Ашурматов, Ислом Қобилов, ИброҳимҲалил Йўлдошев, Аброр Исмоилов (Акмал Мозговой, 68), Лутфулла Тўраев (Мурод Холмуҳаммедов, 74), Санжар Қодирқулов (Ойбек Бозоров, 84), Достон Ҳамдамов (Жалолиддин Машарипов, 68), Ҳожимат Эркинов (Азиз Турғунбоев, 77), Темурхўжа Абдухолиқов (Шаҳбоз Убайдуллаев, 84).

Ироқ: Муҳаммад Ҳамид, Саад Нотиқ, Маитҳам Жаббор, Атия, Алаа Мҳави (Муҳаммад Мустафо, 46), Амжад Аттван, Али Аднан (Муҳаммад Раед, 90+2), Ҳумам Тариқ (Мазин Файяд, 46), Башар Ресан, Иброҳим Баеш (Муҳаммад Мазҳир, 89), Моҳанад Али.

Огоҳлантириш: Қобилов (77).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар