Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Зак Нилсон исмли таниқли техноблогер янги iPhone 12 mini ва 12 Prо Мах смартфонларининг мустаҳкамлигини текшириб, уларнинг устида ўтказган тажрибасини YouTube’даги каналига жойлаштирди.

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Синов давомида Ceramic Shield қопламали iPhone 12 mini ва 12 Prо Мах’нинг экранлари Moosa қаттиқлик шкаласи бўйича одатдаги 6 даражада тирналган. Нилсоннинг таъкидлашича, тирналишлар iPhone 11’ники каби чуқур эмас. Умуман олганда, блогерларнинг ўзи ҳозирда бозорда сотилаётган ҳимоя ойналаридан фойдаланишни тавсия этган. Унинг ёрдамида телефон калитлар билан ҳамёнда қолиб кетган бўлса-да, экранга ҳеч қандай шикаст етмайди.

Шунингдек, экран «зажигалка» ёрдамида 50 сония давомида қиздирилганида у қораймаган ва одатда OLED-дисплейлари билан содир бўлгани каби ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.

Буклаш синовида эса iPhone 12 мини кутилганидан мустаҳкамроқ бўлиб чиққан, у умуман букилмаган. Ўлчами жиҳатдан энг катта Apple смартфони бўлган iPhone 12 Prо Мах ҳам шу каби натижани қайд этган.

Аввалроқ iPhone 12 mini ва iPhone 12 Prо Мах’нинг илк эгалари ўз таассуротлари билан бўлишган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди