Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев «Sport-TV» телеканалида бўлиб ўтган онлайн мулоқот вақтида ҳам клуб, ҳам терма жамоа бошқарувида ишлаётган мураббийлар ҳақида фикр билдирди.
«Яхши савол. ЎФА бу масалани ижроқўмга киритди. Яъни, биз талаб қиламиз — мутахассис миллий терма жамоада ишлаяптими, ўша жойда ишласин, клубда ишламасин.
Биз бу нарсага жиддий қаршимиз ва бу масала кўриб чиқилади. Ният қиламанки, кейинги йилдан бу ҳолат кузатилмайди», — дейди Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов бир вақтнинг ўзида «Бунёдкор» устози ҳисобланади.
Мавзуга доир: Икки от жиловини тутганлар. Параллел 2 та лавозимда ишлаш Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари учун фойдали бўлганми?
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)