Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсуми бўйича ғарб минтақасининг рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Opta ҳисоб-китоблари асосида тузилган рамзий терма жамоадан «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олди. Шунингдек, «Персеполис» ва «Ан-Насср»нинг уч нафардан вакили ҳам топ-11 ликдан жой олди.
ОЧЛ—2020 ғарб минтақаси рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Ҳамид Лак («Персеполис»);
Ҳимоячилар: Саид Ағаи, Шожа Халилзода (иккиси — «Персеполис»), Майкон, Султон ал-Ғаннам («Ан-Насср»);
Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Кайо («Шаржа»), Ҳассан ал-Ҳайдос («Ас-Садд»);
Ҳужумчилар: Алмоиз Али («Ад-Дуҳайл»), Бағдод Бунеджа («Ас-Садд»), Абдураззоқ Ҳамдуллоҳ («Ан-Насср»).
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ва октябрь ойида Қатар майдонларида Чемпионлар Лигасининг ғарб минтақаси вакиллари ўз ўйинларини ўтказди. Унга кўра Эроннинг «Персеполис» жамоаси финал йўлланмасига эга чиқди. Форс клуби чорак финалда «Пахтакор»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)