Демократик партиядан номзод Жо Байден амалдаги президент Дональд Трампнинг сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортишини шармандалик деб атади. Бу ҳақда у Делавэрда сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
«Мен буни шармандалик деб ҳисоблайман, тўғрисини айтсам… Ўйлайманки, охир-оқибат бу (Байденнинг сайловдаги ғалабаси) 20 январда (инаугурация куни) амалга ошади», — деди у.
Аввалроқ АҚШ оммавий ахборот воситалари, хусусан, Associated Press, CNN, The New York Times, АBC News, Fox News ва бошқалар 7 ноябрь, шанба куни Жо Байденни АҚШнинг сайланган президенти деб эълон қилди. ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, президентликка номзод – Демократик партиядан кўрсатилган собиқ вице-президент Жо Байден Пенсильвания штатида ғалаба қозонган ва президент сайловида ғолиб чиқиш учун танловчиларнинг камида 270 та овози керак бўлган ҳолатда 273 та овозни қўлга киритган.
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Американинг йирик оммавий ахборот воситалари Жо Байденнинг сайловларда ғолиб чиққанлигини эълон қилганидан кейин ҳозирча мағлубиятини тан олишдан бош тортди.
Шунга қарамай, Байден аллақачон давлатнинг янги раҳбари сифатида халққа мурожаат қилди. Кўплаб мамлакатларнинг раҳбарлари уни аллақачон АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклади.