• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади. Қуйида давлат раҳбари томонидан йўлланган табрик матни тўлалигича тақдим этилади.

    Қадрли дўстлар!

    Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан мамнунман.

    Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди.

    Айниқса, ҳозирги мураккаб пандемия шароитида чинакам саломатлик посбонлари бўлиб майдонга чиқаётганингиз ҳар қандай таҳсин ва тасанноларга муносибдир.

    Ушбу хавфли касалликка чалинган минг-минглаб юртдошларимизнинг шифо топиб, оиласи бағрига қайтаётганида, ҳеч шубҳасиз, сизларнинг беқиёс хизматларингиз бор.

    Фурсатдан фойдаланиб, бу машаққатли курашнинг олдинги сафларида туриб, ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйиб, жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб келаётган барча тиббиёт ходимларига ўз номимдан, бутун халқимиз номидан яна бир бор чуқур миннатдорлик билдираман.

    Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

    Биз ўз олдимизга халқимизни ҳар томонлама рози қилишдек улуғ вазифани қўйган эканмиз, бу мақсадга эришиш йўлида соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантиришга биринчи даражали аҳамият қаратмоқдамиз.

    Кейинги тўрт йилда бу борада сизлар билан бирга улкан ишларни амалга оширдик. Бу даврда соҳага доир 200 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинганини қайд этиш лозим.

    Юртимизда бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар такомиллашиб бормоқда. Оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, касалликларни барвақт аниқлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайтириш бўйича сезиларли натижалар қўлга киритилмоқда.

    Маълумки, 2020 йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун мислсиз синов, айни вақтда изчил ривожланиш, янги тажриба орттириш йили бўлди.

    Соҳа ривожи учун давлат бюджетидан 14,8 триллион сўм ёки 2019 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп маблағ ажратилгани, шунингдек, Инвестиция дастурига мувофиқ ушбу тизимга 1,15 триллион сўм маблағ йўналтирилгани мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, катта ишларни амалга ошириш имконини берди. Жумладан, марказда ва жойларда қисқа муддатда даволаш-профилактика муассасалари, карантин зоналари ҳамда саралаш-тақсимлаш марказлари барпо этилди, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 4 минг ўринли кўп тармоқли махсус шифохона ишга туширилди.

    Ўз вақтида кўрилган бундай чора-тадбирларимиз бугун ижобий натижа бераётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Айни вақтда репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар ҳамда болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш мақсадида замонавий тиббиёт марказлари, хусусан, Тошкент шаҳрида Иккинчи перинатал марказ, илғор тиббий технологиялар билан жиҳозланган, йилига 1500 дан зиёд мураккаб тиббий амалиётни бажариш имконини берадиган Болалар миллий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.

    Соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ойлик маошларини кўпайтириш, пандемия шароитида ишлаётган шифокорларга қўшимча ҳақ тўлаш бўйича янги тизим жорий этилди.

    Бу йил олис қишлоқ ва овулларда 798 та оилавий поликлиника ташкил этилиб, уларда ижтимоий дорихона, кеча-ю кундуз ишлайдиган тез тиббий ёрдам шохобчаси, аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги хоналари фаолияти йўлга қўйилгани ҳам муҳим ишларимиз қаторига киради. Шунингдек, акушер-гинеколог, хирург, стоматолог, терапевт, педиатр каби 5 та йўналишдаги тор соҳа мутахассислари фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобидан қишлоқ аҳлига малакали амбулатория ёрдами кўрсатадиган тизим иш бошлади.

    Кейинги йилларда республикамизда ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказларининг умумий сони 18 тага етказилди, ҳудудларимизда уларнинг 18 та филиали ташкил этилди. Ушбу марказларда буйрак ва жигар трансплантацияси билан боғлиқ мураккаб операциялар ўтказилмоқда. Ҳатто вилоятларимиз марказларида ҳам очиқ юракда кардиожарроҳлик операциялари амалга оширилмоқда.

    Ҳозирги вақтда юртимизда 5805 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Улар тиббий хизмат сифатини ошириш ва рақобат муҳитини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Айни пайтда 70 дан ортиқ хусусий тиббиёт муассасаси коронавирус инфекцияси бўйича лаборатория хизматларини кўрсатиш, 25 та шундай клиника эса диагностика ва даволаш билан шуғулланмоқда. Айтиш керакки, хусусий секторни кучайтириш борасидаги ишларимиз бугунги мураккаб вазиятда ўзини тўла оқламоқда.

    Давлат-хусусий шериклик тизими асосидаги тиббий объектлар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Жорий йилда умумий қиймати 51,4 миллиард сўмни ташкил этадиган 9 та давлат-хусусий шериклик ҳамда 187 та аутсорсинг шаклидаги лойиҳалар амалга оширилгани ҳам шундан далолат беради.

    Республикамизда Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасини ташкил этганимиздан хабарингиз бор. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси 150 та замонавий Ford тиббий ёрдам автомашинаси билан таъминланди. Натижада юртимиз бўйича тез тиббий ёрдам автомашиналари сони 2514 тага етди. Энг муҳими, мазкур тизимда хизмат сифати яхшиланиб бормоқда.

    Мамлакатимизда биринчи марта Гемодиализ хизматлари бўйича концепция ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда уни амалга оширишга киришилди.

    Яна бир муҳим масала – соҳа учун юксак малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳам муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу борада 2020 йилда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртларига қабул квоталари бакалавриат босқичи учун 27 фоиз, магистратура йўналишида 28 фоиз ва клиник ординатура тизимида 22 фоизга оширилгани ва янги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани ғоят муҳим аҳамиятга эгадир.

    Ҳозирги вақтда Германия, Италия, Россия, Корея Республикаси, Туркия, Беларусь, Украина каби давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда талабалар зарур мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастурлари асосида ўқитилмоқда.

    Муҳтарам соҳа ходимлари!

    Албатта, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча ислоҳотларимиз натижаси аввало ҳурматли шифокор ва ҳамширалар, ёшларга тиббиёт сирларини ўргатаётган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимларнинг фидокорона меҳнати, маҳорат ва тажрибасига боғлиқ эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз.

    Тиббиёт ходимлари куни арафасида ўтказилган катта анжуманда сизлар билан бирга мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини бугунги кун талаблари асосида ривожлантириш, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш, айниқса, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг жорий этиш, диагностика ва даволаш жараёнларига рақамли технологиялар, инновацион ёндашувларни татбиқ қилиш билан боғлиқ энг муҳим ва долзарб вазифаларни белгилаб олдик.

    Бутун халқимиз қатори бугунги оғир синовлардан мардона ўтаётган, замонамизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлган сиз, тиббиёт ходимлари ана шундай масъулиятли вазифаларни адо этишда фаол иштирок этиб, барчага ўрнак ва намуна бўласизлар, деб ишонаман.

    Сизларнинг машаққатли ва олижаноб меҳнатингизни муносиб қадрлаш, тизим учун малакали кадрлар тайёрлаш, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасининг рақобатбардошлигини ошириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва хорижий тиббиёт марказлари билан амалий ҳамкорликни кучайтириш, телемедицинани ривожлантириш масалалари бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади.

    Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

    Қўлингиз дард кўрмасин, ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз шифокорлар!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Аввалроқ Президент ички ишлар ходимлари ҳамда ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан табриклаган эди.

    07.11.2020, 21:02   Изоҳ (0)   34049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати муносабати билан Тошкентнинг бир қатор марказий кўчалари қисман ёпилади

    07.11.2020, 20:17

    «Элакни кўтаришни ўзим илтимос қилганман». Озодбек Назарбеков Маданият вазирлигидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида

    07.11.2020, 19:39

    Ўзбекистонда автомобиль ёқилғиси ишлатганлик учун йиғим жорий этилади

    07.11.2020, 18:18

    Хадрадаги цирк биноси рўпарасида жойлашган бекат ва дўкон ёниб кетди (видео)

    07.11.2020, 17:27

    Тўрақўрғон бандликка кўмаклашиш маркази директори пандемия даврида 325,5 млн сўм маблағни талон-торож қилган — бош прокурор

    07.11.2020, 17:12

    Хивада 4 ойлик қизини 120 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

    07.11.2020, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15

    Шов-шувли жанжаллар туфайли карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июл, 10:55

    Украина Россиянинг бир қанча шаҳарларига дрон ҳужумларини амалга оширди

    Дунё | 19 июл, 10:40

    “Бу кетишда келажак авлод дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса” — Алишер Қодиров дарахтлар кесилиши ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июл, 10:20

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.