Тошкент шаҳридаги бекат ҳудудида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берган.
Унга кўра, ҳодиса 7 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги Фурқат кўчасида юз берган. Соат 09:46 да автобус бекати ҳудудида жойлашган дўкон аланга ичида қолган. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, соат 09:56 да ёнғинни тўлиқ бартараф қилган.
Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ, ёнғин сабаби мутахассислар томонидан аниқланмоқда, дейилади ФВВ ахборотида.
Аввал Tashkent City ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин юз бергани, Бухоро вилояти Когон шаҳридаги масжидда ёнғин содир бўлгани,Самарқанддаги консерва заводи ёниб кетгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)